“Арсенал” сўнгги 20 йил ичида илк бор шундай натижа қайд этди

2 апр 2019, 09:40
Кеча “Арсенал” АПЛ 32-турида “Ньюкасл”ни ўз майдонида 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бу жамоа учун АПЛ доирасида ўз майдонида кетма-кет қозонилган 10-ғалабали ўйин бўлди. Клуб сўнгги бор ўз майдонида 2018 йил ноябрида “Вулверхэмптон”га қарши баҳсда (1:1) дуранг ўйнаб, очко йўқотган эди.

Сўнгги бор “Арсенал” бундай cерияни 1997/98 йилги мавсум сўнгида қайд этганди. Ўша мавсум жамоа Англия чемпионлигини қўлга киритганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta