

"Mirror" хабарига кўра, "канонирлар" форвардига "Галатасарой" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Улар футболчи билан ёзда шартнома имзолашмоқчи.
Айни дамда 27 ёшли Уэлбек тўпиғидан олган жароҳатини даволаш билан банд. У иккита хирургик жарроҳлик амалиётини ўтказиб бўлди.
Бу мавсумда Уэлбек "Арсенал" таркибида 14 ўйинда қатнашди ва 5 гол киритди.



