"Арсенал" Габриэл трансферини деярли ҳал қилди

Sherzod Nurmatov
23 авг 2020
"Лилль" ҳимоячиси Габриэл Магальяэс фаолиятини "Арсенал"да давом эттиради. Бу ҳақда италиялик журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Футболчи душанба куни Лондонга учиб келади ва 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. 

"Арсенал" Магальяэс учун "Лилль"га бонуслар билан биргаликда 30 миллион евро тўлайди. 

Трансфер ҳақида янги ҳафтада расман эълон қилинади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano