

22 ёшли португалиялик бугун Лондонга йўл олади ва 5 йиллик шартнома тузади.
"Порту" футболчи учун 35 миллион евро ишлаб олади. Шунингдек, "Арсенал" яна 5 миллионни бонус сифатида тўлаб беради.
Виейра – "Порту" тарбияланувчиси. У клуб сафида 76 та ўйинда сайдонга тушиб, 10 та гол урган ва шерикларини 18 марта голли пас билан таъминлаган.
Маълумот учун, "Арсенал"нинг ёздаги биринчи трансфери Маркиньос бўлганди.



