Аргентина терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Хайнце "Атланта"ни бошқаради

Alisher
19 дек 2020, 12:00
Собиқ ўйинчи Габриэль Хайнце MLS'да иштирок этувчи "Атланта" клуби бош мураббийига айланди.

Бу ҳақда Америка клуби расмий сайти хабар бермоқда. Хайнце 2014 йилда ўйинчилик фаолиятини якунлаган ва 2018-2020 йилларда Аргентинанинг "Велес Сарсфилд" клубида ишлаган.

Хайнце фаолияти давомида "Ньюэллс Олд Бойс", "Вальядолид", "Спортинг", ПСЖ, "Манчестер Юнайтед", "Реал", "Марсель" ва "Рома" клубларида ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, "Атланта"ни ўтган мавсумда Франк де Бур бошқарган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: atlutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›