UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  2 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  1 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  3 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  8 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  20 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1

Аравачадаги ван Гал. Тақдир ҳазили ёхуд 14 йил олдинги ҳолат такрорланди-ми? Янгиликлар

Аравачадаги ван Гал. Тақдир ҳазили ёхуд 14 йил олдинги ҳолат такрорланди-ми?

У ўз касбининг ҳақиқий жонкуяри.

Нидерландия терма жамоаси тунда Норвегияга қарши баҳс олиб боради. Бугун охирги турда ким "G" гуруҳида 1-ўриндан кейинги босқичга чиқиши, кимлар плей-офф босқичида иштирок этиши ҳамда қайси термалар келаси саралаш даврини кутиши аниқ бўлади. Норвегияликларнинг вазияти ёмонроқ: уйда Латвия билан дуранг ўйнагандан сўнг, 3-ўринга тушиб қолишди, иккинчи поғонага эса турклар чиқиб олди. Нидерландияликлар олдидаги вазифа бироз осонроқ: биринчи ўринда қолиш учун ютқазмаса бўлгани. Бироқ агар мағлуб бўлса, учинчи ўринга тушиб кетади.

Ҳал қилувчи учрашувлардан олдинги ҳолат қуйидагича:

  • Нидерландия — 20 очко, тўплар нисбати +23, уйда Норвегия билан ўйин
  • Туркия – 18 очко, тўплар нисбати +10, меҳмонда Черногория билан ўйин
  • Норвегия – 18 очко, тўплар нисбати +9, меҳмонда Нидерландия билан ўйин

Хуллас, бу баҳс голландлар учун жуда муҳим. Етмаганига, ўйин олдидан терма бош мураббийи Луи ван Гал жароҳат олди. У бахтсиз ҳодиса туфайли велосипеддан йиқилди ва оёғининг сон суяги синди. 2012 йил ван Галнинг тос-сон суяги операция қилинганди, шунинг учун, 70 ёшли мураббий хавотир олиши учун сабаблар етарли эди. Эҳтимол, касалхонада жароҳат унчалик жиддий эмас деб айтишгандир — дам олиш ва операциясиз, консерватив методлар билан тикланишни маслаҳат беришди.

Луи жамоа машғулотига гольф машинасида келди! Уни мураббий Хенк Фрэйзер олиб юрди, бошқа ёрдамчиси Данни Блинд эса чигалёзди машқларини ўтказди. Ван Гал матбуот анжуманига кела олмади — у ногиронлар аравачасида пресс-конференция бўладиган зал эшигидан ўтолмади.



Қуйидаги расм орқали ҳолатга гувоҳ бўлишингиз мумкин: (мураббий нега бундай форматда чиқиш қилаётгани ҳақида тушунтиришни бошлаганида, ван Дейк журналистлар билан бирга кулиб юборди).

"У бизга бошчилик қила олишидан хурсандмиз. Бу воқеа машғулотга унчалик катта таъсир кўрсатмади, — деди жиддий оҳангда Голландия термаси сардори. —Бугун эрталаб у муҳим учрашувда эди, бизни бошқаряпти ҳам. Ван Гал Жаҳон чемпионатига чиқиш учун тинмай ҳаракат қилмоқда".

— Мен жисмоний жиҳатдан ўзимни унчалик яхши ҳис қилмаяпман. Аммо миям доимгидек ишлаб турибди, — деди ван Гал ўзига хос услубида.
— Оғриқ кучлими?
— Ҳа. Айнан шу сабабли ҳам ногиронлар аравачасида ўтирибман. Бу бироз ноодатий кўринаётганини тушуниб турибман, бироқ мураббий ақли билан ишлайди. Машғулотда доимгидек иш олиб бордим.



Қизиғи шундаки, ван Гал ногиронлар аравачасида илк марта ўтириб, бош мураббийлик қилаётгани йўқ. 2007 йил, у Нидерландиянинг "АЗ" клубида ишлаган даврида, ўйинлардан бирида гипс билан аравачада ўтирганди. Қизиқ бир сабаб туфайли: университет битирувчилари билан учрашган 56 ёшли мураббий лангар чўпга таяниб, сакраш бўйича максимал даражада моҳир эканини кўрсатишга қарор қилди. Натижа — икки томонлама синиш. "Мен ҳали ҳам 18 ёшдаман деб ақлдан озибман шекилли", — деган эди кулиб ван Гал. Ўша куни уни беҳуш ҳолатида операция қилишди ва қоидага кўра, касалхонада уч сутка ётиши керак эди. Лекин эртаси куни "АЗ"нинг ўйини бор эди — тушунганингиздек, у баҳсни ўтказиб юбормади... 

"Стадионга кетаётганимда, катта дозада оғриқ қолдирувчи дори ичиб олдим, — деди ван Гал. — Мен ўша ерда бўлишни истадим, лекин ўйинчилар қийналаётганимни сезишини хоҳламадим". У бир неча ойни аравачада ўтказди, бироқ ҳамма машғулотга ва барча ўйинларга борди.

"Футболда оёқ жуда муҳим, лекин фақатгина сен ўйинчи бўлсанг, — тушунтиради ван Гал. — Бош билан ўша футболчиларни шуғуллантирасан. Мураббийлик фаолиятим давомида бирорта ҳам машғулотни ўтказиб юбормаганман — қаттиқ касал бўлсам ҳам, машғулотга доим бораман".

Мана шундай фидоий инсонлар учун ҳам футболни севамиз, тўғрими?


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика