

Жарроҳлик амалиёти Финляндияда жарроҳ Лассе Лемпайнен томонидан ўтказилди. "Кўк-анорранглилар" вакиллари жараён давомида футболчи билан бирга бўлишди.
23 ёшли марказий ҳимоячи Уругвайнинг Эронга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олди (0:1).
Маълумотларга қараганда, Араухо сафга қайтиши учун тахминан 3 ой вақт керак бўлади.
Шундай қилиб, Араухонинг 20 ноябрь куни старт оладиган ЖЧ-2022да иштирок этиш эҳтимоли жуда паст, аммо футболчи мусобақагача сафга қайтиш йўлида қўлидан келган барча ишни қилади.



