

Учрашувда захирадан ўйинга қўшилган Сон Хён Мин 13 дақиқа ичида учта гол уриб, мусобақадаги хет-триклари сонини 3 тага етказди ва бу борада Криштиану Роналду билан тенглашди.
Шунингдек, кореяликнинг АПЛдаги голлари 96 тага етди ва мазкур натижа бўйича МЮ собиқ форварди Рууд ван Нистелройни (95 та гол) ортда қолдирди,
Қўшимча қилиш керакки, 30 ёшли вингер АПЛда захирадан майдонга чиқиб, хет-трик қилган “шпорлар”нинг илк футболчиси сифатида рекорд қўйди.



