UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  0 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Саа МЮда Нистелрой Роналдуни қай тариқа йиғлатганини айтиб берди Янгиликлар

Саа МЮда Нистелрой Роналдуни қай тариқа йиғлатганини айтиб берди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Луис Саа собиқ жамоадошлари Рууд ван Нистелрой ҳамда Криштиану Роналду ўртасида мунозара бўлиб ўтгани ҳақида гапирди.

"Рууд мен билан доим мулойим гаплашарди. Агарда асосийда у тушмаса, эътирозини мураббийга билдирарди. Бироқ тушган ўйинларида гол уриши билан ҳурматимни қозонарди.

Одамлар унинг клубдан кетишига мени сабабчи деб ўйлашади, аммо ундай эмас. Ўша пайтда у ажойиб футболчи эди ва шу боисдан бош мураббий билан кўп тортишарди. Мураббий эса мени Рууднинг ўрнини боса олишим мумкинлигини айтарди. Аммо Рууд билан бир жамоада узоқ вақт ўйнашни истагандим.

Рууднинг характери шундай эди: барча пасларни у қабул қилиши керак эди. Лекин бу ҳолат Криштиану Роналду ва Уэйн Рунининг ўсиши учун тўсқинлик қиларди. Шу боисдан мураббий ушбу қийин ҳолатдан чиқиб кетишни истарди.

Рууд Роналдуни йиғлатганми? Ҳа. Ўша пайтларда Роналдунинг отаси ўлган ва шу паллага ўша ҳолат тўғри келганди. Машғулотларда Рууд Роналду билан жанжаллашиб, уни йиғлатиб юборганди. Машғулотлар тугаганидан кейин эса Рууд ўша пайтда ишлатган ўзининг сўзларидан жирканаётганини айтганди.

Роналду шунчалик маҳлуқ каби машғулот қиларди. 18-19 ёшли йигитчанинг қилаётган иши биз учун оғирдек кўринарди. Уни одам деб ҳисобламасдик!", - деди Саа.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика