

Мазкур учрашувда ўз номини таблога ёздирган Муҳаммад Салоҳ АПЛдаги голларини сонини 120 тага етказиб, клуб тўпурарлари рўйхатида Стивен Жерардга етиб олди. Улардан олдинда эса 128 та гол билан Робби Фаулер бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Салоҳ 2017 йилдан бери мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қилади. У жорий мавсум чемпионатнинг 3 ўйинида 2 та тўп киритди.




