АПЛ мухлислари учун ёқимсиз хабар

Aslanov Jasurbek
7 дек 2024, 13:51
АПЛнинг 15-тур ўйинларини очиб берувчи баҳс қолдирилди.

"Ноқулай об-ҳаво туфайли бугунги Мерсисайд дербиси қолдирилди" - дейилади "Эвертон" саҳифасида.

Ливерпуль шаҳр кенгаши Дарраг бўрони туфайли учрашув бошқа куни ўтказилишини тасдиқлади.

Жума куни метеорологлар сариқ даражали об-ҳаво хавфи борлиги ҳақида хабар беришган эди. Ушбу бўрон туфайли Англиянинг қуйи лигаларида ҳам бир нечта ўйинлар қолдирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/Everton