АПЛ клуби бош мураббийни истеъфога чиқарди

Aslanov Jasurbek
21 янв 2018, 15:51
"Уотфорд" устози Марко Силва истеъфога чиқарилди.

Бу ҳақда клуб расмий сайтида эълон қилинди.

Жамоанинг салбий натижалари туфайли мутахассис ишсиз қолди. Марко Силва 2017 йилнинг 27 май куни "Уотфорд" бош мураббийи этиб тайинланган эди. Жамоа жорий мавсум Англия Премьер-лигасининг 24та учрашувида 12 маротаба мағлубиятга учради. Айни дамда "Уотфорд" 26 очко билан турнир жадвалининг экваторида жойлашган.

АПЛ турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›