UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  23 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  343 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  25 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  5 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

АПЛ 29-туридан кейин биз билган етти факт Янгиликлар

АПЛ 29-туридан кейин биз билган етти факт

“Тоттенхэм” мавсумда биринчи марта дуранг ўйнади.

“Тоттенхэм” мавсумда биринчи марта дуранг ўйнади

Сўнгги мавсумларга қараб хулоса чиқарадиган бўлсак, бу сафарги Шимолий Лондон дербисидан “Тоттенхэм” мухлислари қониқиш ҳосил қилишмади. Чунки яқин йилларда “шпорлар” ўз уйларида “Арсенал”ни фақат мағлубиятга учратишмоқда эди. Лекин Маурисио Почеттино шогирдларининг охирги ўйинларига назар соладиган бўлсак, бу натижа улар учун ижобий десак ҳам бўлади. Устига-устак, жамоа ўтган турларда чемпионлик пойгасидан чиқиб кетишга улгурди.

Лекин Почеттино унинг клуби баҳсда “Арсенал”дан ҳар томонлама устунлик қилганига урғу бермоқда. Балки, унинг гапида жон бордир. Аммо бу устунлик “Тоттенхэм”нинг  фақат тўпга эгалик қилишидагина кузатилди, холос. Мезбонлар ягона голларини нотўғри белгиланган пенальтидан уришди. Уларнинг дарвозалари томон белгиланган пенальти ҳам шубҳали кўринди. Бироқ уларнинг бахтига “канонирлар”нинг энг яхши снайпери бу вазиятдан фойдалана олмади. Фақат 29-турга келибгина “Тоттенхэм” дуранг ўйнади. Натижада кучли тўртликка кириш у бидан рақобатлашадиган жамоани ўзидан узоқлаштира олмади. 

Лукаку яна чўққида 

Бу мавсум Жозе Моуринью ҳамда унинг ўрнига келган Оле Гуннар Сулшер ҳам Лукакуга асосий таркибда ишонч билдиришмади. Улар ҳужумда нисбатан ёш ва тезкор Маркус Решфордга ишонишди. Лекин ампуладошининг муваффақиятлари Лукакуни тушкунликка тушира олмади ва у сифатли заҳира варианти сифатида ўриндиқда ўзининг имкониятини кутаётган эди. Шунингдек, Ромелу “Арсенал”га қарши Кубок баҳсида асосий таркибда майдонга тушди ва ўзининг голли паслари билан ўйиннинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. 

“МЮ”даги кадрлар муаммоси Сулшерни Ромелуни асосийга қайтаришга мажбур қилди ва белгиялик устозига панд бермади. Бир ҳафта ичида Лукаку дубль расмийлаштирди ва унинг бу муваффақияти жамоасига осон бўлмаган ғалабани келтирди. Айниқса, “Саутгемптон”га қарши учрашув жамоа учун қийин кечди ва “қизил иблислар” фақат ўйин сўнгида уч очкони суғуриб олишди. Ҳал қилувчи голни Лукаку нишонга аниқ урди. Ҳа, унинг жарима майдони ташқарисидан гол урмаганига анча вақт бўлганди. Ҳозирда кўпчилик жамоадошлари каби, у ҳам ўзига юксак ишонч билан тўп тепмоқда. “Манчестер Юнайтед” мураббийлар штаби эса ҳужумчилар масаласида кенг танловга эга бўлиб турибди.

“Манчестер Сити” биринчи ўринга қайтди

Ҳақиқатдан ҳам, 2019 йил “шаҳарликлар” ўзларининг меъёрларидан кўпроқ гол уришмоқда. Бироқ ўтган ҳафта бу сценарий остида кечмади. Жамоа жуда кўп вазиятлар яратган бўлса ҳам, минимал ҳисобдаги ғалабага рози бўлди. “Вест Хэм”га қарши баҳс қандайдир мазмунсиз кечганди. “Борнмут”да ҳам клуб ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатмаган бўлса-да, муҳим уч очкони қўлга киритди. Мана шундай учрашувлар чемпионлик ўйинлари дейилади. 

“Сити” ўз уйида доимо “Борнмут”га қарши ажойиб ўйинлар намойиш этади. Эдди Хау жамоаси одатда Этихад Стедиумда рақиб ҳужумларига қарши дош бера олмайди. Лекин “олчалар” ўз уйида ҳар қандай гранд жамоаларга бош оғриғи бўла олади. Шанба куни “Борнмут” бутун баҳс давомида дарвоза томон ҳатто биронта  ноаниқ зарба ҳам бера олмади. Меҳмонлар эса баҳс давомида 82 фоиз тўпга эгалик қилишди. Аммо шундай устунлик билан ҳам “шаҳарликлар” нурсиз дуранг ўйнашди. Агар Рияд Меҳрезнинг беўхшов ўнг оёғи бўлмаганида, уйга бир очко билан қайтишлари мумкин эди. Айнан унинг ўнг оёғи ягона голга берилган зарбада тўпга тегди. Ҳозирда “Манчестер Сити” “Ливерпуль” га етишмаётган нарсага эгалик қиляпти — ўртача даражада ўйин намойиш этиб ҳам, уч очкони ўз ҳисобига ёзиб қўя оляпти. 

“Брайтон” омадсиз серияга нуқта қўйди

Крис Хьютон жамоаси куздаги ғалаба сабаб тўпланган очколар захираси ҳисобига мавсумнинг иккинчи қисмида ўзларини нисбатан эркин ва босимдан ҳоли тарзда тутаётган эдилар. Бундан ташқари “чайкалар” Англия Кубогида ҳам муваффақиятли тарзда чорак финалгача етиб келишди. Буларнинг барчасидан келиб чиқиб жамоа хотиржам бўлди ва оқибатда жамоа хавфли зонага яқинлашиб қолди. 2019 йил учинчи ойи ҳам кириб келдики, Хьютон жамоаси бирорта ғалабага эришмаган эди: етти учрашувда — икки очко.

Шанба куни эса ниҳоят “Брайтон” ғолиб бўлди. Қимматли ғалабага эса яққол аутсайдер “Хаддерсфилд”га қарши баҳсда, устига-устак уйда эришди. “Хаддерсфилд” ҳафта ўртасида ўзининг янги мураббийи билан дастлабки ғалабага эришганди. Бу учрашувда улар рақибни назорат қилиш ва гол ўтказмасликка эътибор беришди. Қайсидир маънода буни уддалашаётган эди, лекин биргина хато уларга қимматга тушди. Тезкорлик билан ўйинга киритилган жарима тўпи Флорин Андоненинг голи билан якунланди. Учрашувдан кейин Ян Зиверт ҳафсаласи пир бўлган ҳолда уларнинг барча режаларини биргина эпизод барбод қилганлигини таъкидлаб ўтди.

Роджерс мағлубият билан бошлади

Ўтган ҳафтанинг асосий воқеаларидан бири Брендан Роджерснинг деярли уч ярим йиллик танаффусдан кейин Англия футболига қайтиши бўлди. “Лестер Сити”га бош мураббий сифатида тайинланганидан сўнг, у биринчи учрашувни 10 йил олдин мураббийлик фаолиятини бошлаган собиқ клуби “Уотфорд”га қарши ўтказди. Қизиқ ҳолат: “Уотфорд” жамоаси ўзининг уйдаги охирги уч ўйинида фақат собиқ мураббийлари билан тўқнашмоқда. Аввалига улар Шон Дайчни мағлуб эта олишмаган бўлишса, Маркус Силва ва Брендан Роджерс “Викаридж Роуд”дан қуруқ қўл билан қайтишди. 

Роджерс бошчилигидаги “Лестер” баҳсни ёмон олиб бормади. Жамоа ўз кучига ишонган ҳолда тўп тепди. Жейми Варди ҳисобни тенглаштирганидан сўнг, “тулкилар” тўлиғича ҳужумга отландилар ва уч очко билан уйга кетадиганек эдилар. Уларнинг ҳеч нарсасиз қолишларига сабаб бўлган воқеа баҳс охирида кузатилди. Марказдан оширилган ноаниқ пасдан кейин “Уотфорд” қарши ҳужумга отланди ва бу Энди Грейнинг голи билан якунланди. Роджерснинг биринчи учрашувда жамоа мағлубиятга учради, аммо ўйин сифати яқин келажакда воқеалар ривожи яхши томонга ўзгаришидан далолат бермоқда. 

“Фулхэм” яна Лондон дербисини бой берди

Брендан Роджерс каби клубда бош мураббий сифатида дебют қилаётган Скотт Паркер фаолиятида илк баҳсда ғалаба қозона олмади. Вақтинчалик бош мураббий олдида уддалаб бўлмас вазифа — клубни Примьер-лигада сақлаб қолиш турибди. Клуб раҳбарлари эса бир мавсумдаёқ икки мураббийни алмаштиришга улгуришди: Славиш Ёканович ва Клаудио Раньери.

“Фулхэм” ўйинда ёмон кўринмади. Таъкидлаш керакки, жамоа бу ўйинда сўнгги ойлардаги энг ёрқин ўйинларидан бирини ўтказди. “Челси” бу ўйинда омад ва асосий таркибга қайтган Кепанинг чаққонлиги сабаб янги мураббий тайинланиши туфайли катта мотивация билан майдонга тушган мезбонларни мағлуб эта олди. Бошқа бир муҳим факт шуки, “аристократлар” ўша куни Ғарбий Лондонда 2019 йил ҳисобидан Примьер-лигадаги дастлабки сафар голларини уришди. Бунгача жамоа 2019 йил бирорта сафар учрашувида гол уролмаганди. “Фулхэм”нинг ўйинидаги асосий камчилик ҳали ҳам ҳимоя бўлиб қолмоқда. Айнан ҳимоядаги палапартиш ўйинлар сабаб жамоа мавсумдаги учинчи бош мураббийини тайинламоқда. Айтиш керакки, Клаудио Ранери ҳам ҳимоядаги ўйинларни тартибга солиш мақсадида Лондонга келтирилган эди. Аммо унинг бу ердаги миссияси аллақачон якунига етиб бўлди.

“Ливерпуль” яна очко йўқотмоқда

Бир неча ҳафта олдин “Ливерпуль” мухлислари “Манчестер Сити” билан жадвалдаги етти очколик фарқга қараб узоқ кутилган чемпионликни нишонлаш тараддудида эдилар. Аммо, лекин, бироқ… Ҳозирда уларнинг жамоаси титулни бой беришга яқин келмоқда. “Гудисон Парк”даги навбатдаги нурсиз дурангдан кейин жамоа биринчи ўринни “шаҳарликлар”га бўшатди: ўтган турлардан бу сафарги жадвалнинг фарқи шундаки, асосий рақобатчиларда бу сафардаги баҳслар сони ҳам тенг. Олдинги турларда “мерсисайдликлар” вақти-вақти билан биринчи ўринни “Сити”га бўшатаётган эдилар. Бироқ унда уларнинг ҳисобида битта кам ўйин бор эди. Энди эса ҳаммаси расмий кўриниш олди.

Бу сафарги дербида Жордан Пикфорнинг “ғаройиб хатоси” кузатилмади. Аксинча, унинг ғаройиб сейфи амалга ошди ва Муҳаммад Салоҳ ғалаба тўпини кирита олмади. Аслида  “Ливерпуль”нинг бу дуранги катта воқеа эмас, жамоа барча турнирларда ўзининг охирги ўйинларининг бештасида дуранг ўйнади:  уч марта  0:0 ва икки марта 1:1. Жамоанинг камчиликларини аниқлаш қийин эмасдек, гўё. Ҳужумдаги муаммолар, баъзи футболчиларнинг ўйинидаги пасайиш, ўзига бўлган ишонч ва “Манчестер Сити”да кузатилаётган чемпионлик характерининг жамоага етишмаётгани ҳисобланади.


Маъмуржон Ибрагимов таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика