Анвар Бердиев: "Футболчиларимизни умуман таний олмадим"

Khoja
29 апр 2024, 09:35
Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Қизириқ" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин, футболчиларимни бутун учрашув давомида таний олмадим. Йигитлар балки ўйинни олдиндан ютиб майдонга чиқишгандир. Бугунги ўйинда жамоамиз футболчиларини умуман таниб бўлмади.

- Ўйинга тайёрланган режа қандай эди?

- Режа қандай бўлиши мумкин? Фақат ғалаба учун майдонга чиққандик. Кўп такрорлайман, рақибга ҳеч қачон беписанд қараш керак эмас. Ўйин давомида руҳиятни ўзгартириш қийин бўлади.

- Захиралар қанчалик ўзини оқлади?

- Мағлуб бўлган эканмиз, бутун жамоа яхши ўйнамади. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳам ўйинни кучайтириб бера олишмади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›