

Франция терма жамоасининг ўтмишдаги форварди Килиан Мбаппе ва Эрлинг Ҳоланд ҳақида фикрларини билдирди.

"Мбаппе яратиши ва гол уриши мумкин. Ҳоланд ҳеч нарса яратмайди – у фақат ҳужумларни якунлайди. Мбаппе ўнгда, чапда ва марказда ўйнай олади. Ҳоланд фақат марказда тўп тепишга қодир. У ажойиб ўйинчи. "Манчестер Сити" у билан Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин. Аммо ҳозирча менинг овозим ҳамон Мбаппега тегишли", – деди Анри.



