

“Маълум бўлишича, кеча Тошкентда йиғилиш ўтказилди ва унга фақат Про дипломига эга мураббийлар таклиф қилинганди.
Шу ўринда савол туғилади, агар Вадим Абрамовда бундай диплом бўлмаса, “Динамо”ни нега бошқариб келмоқда?
Мисол учун, Виталий Левченкода Про дипломи йўқ, шунинг учун “Нефтчи” бош мураббийи расман Владимир Ежуров ҳисобланади. Дарвоқе, “Истиқлол” ҳам ОЧЛда Левченкони бош мураббий сифатида кўрсатмаганди. 2021 йилда ёрдамчи, бу йил эса вазифани бажарувчи сифатида.
Хуллас, кечаги тадбирда Левченко ҳам бўлган деб айтишмоқда. Ёки унга бундай йиғилишларга Про дипломисиз қатнашишга рухсат берилганми?”, дея ёзган саҳифасига Никимбаев.



