Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр

Mirjalol Normatov
4 окт 2025, 00:36
Нил Уорнок "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга тайёрлигини билдирди.

"Уларда муаммолар жуда кўп, мен эса ҳозир ишсизман. Улардан бир фунт ҳам олмайман, текинга ишлашга тайёрман. Исмимни рўйхатга қўшиб қўяверинг", - деди 76 ёшли мутахассис.

Уорнок бунга қадар "Мидлсбро", "Кардифф", КПР, "Кристал Пэлас", "Лидс", "Шеффилд Юнайтед" ва бошқа клубларда ишлаган ва Англияда 7 клубда 8 марта қуйи лигага тушиб кетиб, рекорд ўрнатган.

Унинг сўнгги жамоаси 2024 йилда "Абердин" бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Talksport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›