UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  0 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   9 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

Англия. "Манчестер Сити" бор аламини "Ливерпуль"дан олди Янгиликлар

Англия. "Манчестер Сити" бор аламини "Ливерпуль"дан олди

Англия Премьер-лигасининг 32-тури доирасидаги марказий баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Манчестер Сити – Ливерпуль 4:0

"Этихад Стэдиум"

Голлар: 1:0 – 25, пенальти де Брюйне, 2:0 – 35 Стерлинг, 3:0 - 45 Фоден, 4:0 - 66 Стерлинг.

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер (Жоау Канселу, 73), Эрик Гарсия, Менди, Лапорт (Отаменди, 79), Фоден, Гюндоган, де Брюйне, Родри Эрнандес, Стерлинг (Бернарду Силва, 79), Габриэл Жезус (Марез, 58).

Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Робертсон, Александер-Арнолд (Уильямс, 76), Гомес (Окслейд-Чемберлен, 46), Вейналдум (Кейта, 62), Фабиньо, Хендерсон, Мане, Фирмино (Ориги, 62), Салоҳ.

Огоҳлантириш: Гомес (24), Менди (41), Уокер (57).

Манчестер Сити

Кевин Де Брёйне - 25', Рахим Стерлинг - 35', Фил Фоден - 45', Алекс Окслейд-Чемберлен - 66'

Премьер-лига . 32-тур

03/07/2020, 00:15

0
:
4
Тугади

Ливерпуль

Стадион: Etihad Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
25'  Кевин Де Брёйне
35'  Рахим Стерлинг
35'  Фил Фоден
41'  Бенжамен Менди
45'  Фил Фоден
45'  Кевин Де Брёйне
56'  Кайл Уокер
58'  Габриэль Жезус (Рияд Марез)
66'  Алекс Окслейд-Чемберлен
73'  Кайл Уокер (Жуан Канселу)
79'  Эмерик Ляпорт (Николас Отаменди)
79'  Рахим Стерлинг (Бернарду Силва)
90'  Рияд Марез
24'  Джо Гомес
46'  Джо Гомес (Алекс Окслейд-Чемберлен)
62'  Джорджиньо Вейналдум (Наби Кейта)
62'  Роберто Фирмино (Дивок Ориги)
76'  Трент Александер-Арнолд (Неко Уильямс)
85'  Садио Мане (Такуми Минамино)
90'  Джордан Хендерсон

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, реванш олди!

90+4. Махрезнинг голи инобатга олинмади.

Майк Дин қўлидаги таблоси билан 2-бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилганини маълум қилди.

88. Бурчакдан узатилган тўпни Эдерсон муштлари билан уриб йўналишини ўзгартириб юборди. Унинг ортида ван Дейк турганди.

82. УХХХХХ!! Агарда Де Брюйненинг ўрнида бошқа, боши билан тўпни яхши ўйнай оладиган футболчи бўлганида Алиссоннинг қўпол хатосини гол билан жазолаган бўларди. Бироқ Кевин тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб, дарвозага йўллай олмади.

81. Бу сафар Махрез ноаниқ зарба йўллади.

79. Нариги томонда "Реал" - "Хетафе" учрашуви матнли тарзда трансляция қилинмоқда.

LIVE  Ла Лига. "Реал" - "Хетафе" 0:0 (Матнли трансляция)

77. Салоҳнинг зарбасини Эдерсон ушлаб олди.

75. "Ливерпуль" 2015 йилда "Сток Сити" (1:6)дан учралган мағлубиятдан бери илк марта биринчи бўлимда 3та гол ўтказиб юборди.

72. "Cooling Break" учун вақт берилди. Гвардиола бу паллада Канселуни майдонга туширишга тайёрланмоқда.

66. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Нима дегандим?! Бўрон бошланди! 4:0! Де Брюйненинг супер пасидан кейин Раҳим Стерлинг дублини расмийлаштирди!!!

64. Бўрондан олдинги сокинлик.

62. ЗАРБАААААААААА!! Де Брюйненинг зарбаси ноаниқ кетди.

61. УХХХХХ!!! "Ливерпуль" ҳам яхши ҳужум ташкил қилди. Фирминонинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди. Акс ҳолда зарбага дарвозабон реакция кўрсата олмасди.

58. Чапақайларнинг нуқтасидан Александр-Арнолд ноаниқ зарба йўллади. Трент тўпни Салоҳга ташлаб кетгани яхшироқ бўларди.

56. "Ливерпуль"да ажойиб имконият! Кайл Уокер жарима майдончаси чизиғи устида Манени йиқитди! Бу пенальти эмас!

55. Фоденнинг зарбасини Алиссон қайтарди. Балки бу унинг ўйиндаги илк сейвидир.

54. ИЕ! Мане ўзингмисан?! Садио 100 фоизлик вазиятда турганди. У тўпни тўхтата олмади ҳам....

51. УХХХХХХХ!!! Кевин де Брюнейнинг қанотдан оширган тўпига Фоден зарба йўллади. Унинг зарбаси Алиссондан ўтиб кетди. Дарвоза чизиғидан тўпни ван Дейк қайтарди. 

50. "Сити" бор аламини олишга ҳаракат қилмоқда. Раҳим Стерлингнинг бу галги зарбаси рикошет орқали бурчакка чиқиб кетди.

49. Жесус ҳисобни 4:0 кўринишига келтириб қўйиши мумкин эди. Лекин унинг зарбасини Алиссон ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! Клопп таваккалга қўл урди. У Жо Гомесни майдондан олди ва унинг ўрнига Окслейд-Чемберлейнни тушурди.

"Сити" 3та гол билан "Ливерпуль"ни чемпионлик билан табриклаётгандек...

Биринчи бўлим якунланди! Умуман олганда кутилмаган ҳисоб билан жамоалар кийим алмаштириш хонасига йўл олишмоқда.

45+2. "Ливерпуль" биринчи бўлим якунида ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Салоҳнинг хаволатиб узатган пасига ҳеч ким зарба бера олмади.

Биринчи бўлимга дақиқа қўшиб берилди.

45. ГООООООООООООЛЛЛ!!! Де Брюйне билан девор услубидаги комбинациядан кейин Фоден рақиблари дарвозасини ишғол қилди!! Биринчи таймнинг ўзида байрам қилаётган жамоа нокаутга учрамоқда!

43. "Ливерпуль" рақибларнинг голига жавоб қайтаришга шошилмаяпти. Бундай ўйнагандан кўра ўйинга келмаган ҳам яхшироқ(

41. Менди вақтни чўзгани учун огоҳлантирилди.

37. Чемпионликдан кейин "Ливерпуль" футболчилари умуман жон бериб ўйнашмаяпти. Ўйинда ҳисоб янада йирикроқ кўринишга келса, ҳафа бўлманг.

35. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!!! "Сити" ўз услубида гол урмоқда! Фоденнинг чиройли пасидан кейин Раҳим Стерлинг рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда!

33. Эдерсондан супер ҳаракатлар!! Бразилиялик посбон жарима майдончасини тарк этиб, Салоҳнинг тўпини олиб қўйди ва тўпни аутга чиқариб юборди. 

32. Бугун Гюндоган жуда кўп хато қилмоқда. Унинг тўп олдиришидан кейин Фабиньо тўпни Салоҳга оширди. Агарда тўпни Родри тепиб юбормаганида ҳисоб тенглашиши мумкин эди.

31. Эндрю Робертсоннинг қанотдан узатган тўпини Эдерсон ушлаб олди.

28. Кевин де Брюйненинг чиройли пасидан кейин Жесус Жо Гомесни бир-икки марта алдаб, дарвоза томон зарба берди. Тўп унинг оёғига тушмади.

25. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! Кевин де Брюйне пенальтидан унумли фойдаланди!

24. ПЕНАЛЬТИИИИИИИ!!! Раҳим Стерлинг "Ливерпуль" жарима майдончаси ичида йиқитилди. Жо Гомес рақибини йиқитди. Гап-сўзсиз пенальти!

22. КДБ "Ливерпуль" жарима майдончаси ичида ВВД томонидан йиқитилганди. Бош ҳакам пенальти белгиламади.

19. ЗАРБАААААААААААА!!! Салоҳнинг зарбасини Эдерсон қўриқлаётган дарвозанинг чап устуни қайтарди!!! Салоҳнинг ўзи вазият яратиб, буни якунлади.

18. Яна ажойиб вазият ва яна оффсайд! Де Брюйненинг чиройли пасидан кейин Жесус яна бир бора Алиссон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Бу сафар унинг зарбасини Алиссон қайтарди, шунингдек, оффсайд ҳам белгиланди.

14. Хавфли вазият! Менди ўз қанотдан тўпни Алиссон дарвозаси томон оширди. Лекин тўп барчадан ўтиб кетди.

12. "Сити" тезроқ ўйнамоқда. Деярли ҳар бир пас олдинга бўлмоқда. "Ливерпуль" эса секин ва позицион тарзда ҳужумга ўтмоқда.

10. Кевин де Брюйненинг кучли зарбасини ван Дейк қайтарди.

8. Ҳозирча кутилган тахминлар ўзини оқламаяпти. Жамоалар очиқ ўйин кўрсатишмаяпти.

4. УХХХХХХХ!!! Голга тортадиган чинакам вазият юзага келди! Эдерсон аввалига Салоҳнинг кучли зарбасини, кейинчалик, ватандоши Фирминонинг ўхшамаган зарбасини ушлаб олди.

3. Жесус "Ливерпуль" дарвозасини ишғол қилганди. Аммо у бу паллада оффсайдда қолиб кетганди. Қанот ҳаками ҳам байроқчасини кеч кўтарди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!

- "Қизиллар" майдонга чиқиб келишди! Ажойиб ва тарихий ҳолат! "Ливерпуль"нинг АПЛдаги чемпионлигини илк марта кўрдик. Жамоа мухлислари бундан ғурурланишмоқда!

- Ана, ваъдага вафо! "Сити" футболчилари ливерпулликларни чемпионлик йўлакчаси орқали кутиб олмоқда! Ҳа, "Ливерпуль" бу мавсумни супер тарзда ўтказди, улар бунга лойиқ албатта!

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари! Бугун "Этихад" стадионида мамлакатнинг собиқ ва амалдаги чемпионлари ўзаро баҳс олиб боришади. Гвардиола Клоппга ютқазишни истамайди, аммо бугун "Сити" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлакчаси очиб беришни ваъда қилган.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика