UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  36 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  174 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Анелька: “ПСЖ Каванини жамоада сақлаб қололмаса, бу катта хато бўлади” Янгиликлар

Анелька: “ПСЖ Каванини жамоада сақлаб қололмаса, бу катта хато бўлади”

ПСЖнинг собиқ ҳужумчиси Николя Анельканинг айтишича, парижликлар ҳар қандай ҳолатда ҳам уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Каванини ўз сафларида сақлаб қолишлари лозим.

“Кавани билан хайрлашиш жуда катта хато бўлган бўларди. У жамоадаги ягона марказий ҳужумчи. Унда ноаниқликлар кўп бўлсада, у ғаройиб ўйин кўрсатмоқда ва голлар урмоқда. Парижликлар сафида рақобат бўлиши лозим.   Кавани ажойиб ҳужумчи, агар унинг ҳаракатлари шубҳа остига олинадиган бўлса, у албатта бошқа кучли клубга ўтиб кетиши аниқ. Агар ПСЖга қарши майдонга тушадиган бўлса, албатта гол уради. Ўшанда парижликлар афсусланишлари аниқ.

 ПСЖ таркибида ҳар бир чизиқда маҳоратли футболчилар жамланган. Бундай таркиб билан жамоа бемалол ЕЧЛда ғолиб чиқиши мумкин. Охир оқибат улар бу мақсадларига эришишади ҳам. Ягона муаммо – Франция чемпионатида жамоага рақобатчи клубнинг йўқлиги. Францияда чемпион бўлиш яхши, аммо Европада нимагадир эришиш учун улар доим кучлироқ жамоалар билан ўйин ўтказишлари лозим. Умид қиламанки, яқин вақтда “Марсель” клубини кучли бизнесмен сотиб олади ва ўшанда ПСЖга Францияда рақобат қиладиган жамоа пайдо бўлади”, дея Анелканинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика