UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40"Бавария" раҳбарияти "Барселона"га футболчи алмашиш таклифи билан чиқди  0 01:10МЮнинг собиқ футболчиси Сульшер билан ишлайди  0 01:00Де Хеа ўз истагини "Манчестер Юнайтед" раҳбариятига айтди  1 00:50"Ювентус" Матюидининг нархини белгилади  1 00:45"Барселона" Месси билан шартномани узайтиришни ўйламоқда  1 00:40Погбанинг тақдири "Реал"нинг икки футболчисига боғлиқ  1 00:30Ибрагимовичнинг зарбасидан сўнг, футболчининг юз суяги синди   4 00:20"Милан" "Атлетико" ярим ҳимоячиси билан келишувга эришди  2 00:00Икарди рози бўлди  8 23:40Карраско Хитой Суперлигасида чиройли гол урди  1 23:2011 ёшли болакай: "Месси ўзини оддий ота сифатида тутарди. У инглиз тилини билмас экан"  4 23:08Қуръа АГМКга эски рақибларни туҳфа этди  4 22:35Ака-ука Фекирлар "Бетис" билан музокаралар ўтказиш учун Испанияга келишди  7 22:17Гризманн "Барселона"даги дебюти қачон бўлишини айтди  3 22:16Жамшид Искандеров: «Янги ғоялар иккинчи даврада жамоага катта ёрдам беради»  9

Андрей Фёдоров: "Қатарга ижобий натижа учун келганмиз" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Қатарга ижобий натижа учун келганмиз"

Хабарингиз бор, эртага ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Ал Райан" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтади.

"B" гуруҳида кураш олиб бораётган "Локомотив" бу йилги ОЧЛни ғалаба билан бошлади. Жамоа ўз майдонида "Ал Ваҳда"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Энди эса "темирйўлчилар"ни яна бир муҳим баҳс кутмоқда. Жамоа эртага Қатарнинг "Ал Райан" клуби меҳмони бўлади. Ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров ҳамда тажрибали ҳимоячи Анзур Исмоилов иштирок этди. 

- Бу ерга ташриф буюрганимиздан мамнунмиз. Ҳозирча ҳаммаси жойида. Эртага ҳар икки жамоани муҳим баҳс кутиб турибди. Биз яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Якуний ҳисоб қандай тугашини эса билмайман. Мен фақат яхшисидан умид қиламан. Биз бу ерга ижобий натижа билан қайтиб кетиш мақсадида келганмиз, - дея фикр билдирди Андрей Витальевич.  


- Рақиб жамоа ҳақида қандай фикрдасиз? 

- "Ал Райан" кучли клуб деб ўйлайман. Уларнинг биринчи ўйинда 1:5 ҳисобида ютқазиб қўйгани жамоанинг кучсизлигини билдирмайди. Мен ўша ўйинни кўрдим ва айтишим мумкин, "Ал Райан" ёмон таассурот қолдирмади. Фақат айрим вазиятларда жамоадан омад юз ўгириб рақибнинг ҳар бир зарбаси голга айланаверди. 


- Рақибда бош мураббий ўзгарди. Бу "Локомотив" фойдасига ишлаши мумкинми? 

- Қачонки жамоада бош мураббий ўзгарса кейинги ўйинда нима кутишингни билмайсан. Жамоа ё сюрприз кўрсатиши, ёки янада ёмон ҳаракат қилиши мумкин. Мен "Ал Райан" ичида эмасман, шу боис жамоадаги вазият ҳақида гапира олмайман. Бош мураббий алмашгани бизнинг фойдамизга ишлайдими-йўқми, буни эртага билиб оламиз. 


- "Локомотив" аввалги иккита ўйинда тезкор гол урди ва ғалаба қозонди. Эртага яна шундай бўлишига умид қиляпсизми? 

- Тезкор гол уриш яхши албатта. Лекин тезкор гол урган билан йирик ҳисобда ютмадик. Асосий ҳар икки баҳсни ғалаба билан якунладик. Эртага ҳам тезкор тўп киритиб якунда уч очколи бўлсак, бундан фақат хурсанд бўламан. 


Анзур Исмоилов: - Эртага қизиқарли баҳс кутиб турибди деб айта оламан. Осиё чемпионлар лигасида осон ўйиннинг ўзи йўқ, ҳар бир баҳс ўзига яраша босим остида ўтади. Мухлислар биздан фақат ижобий натижа кутишмоқда, шундай экан уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ўз ўйинимиз деганда майдон бўйлаб шунчаки югурмаймиз, балки тўп билан кўпроқ муомалада бўлишга ва ўйинни ўз назоратимизга олишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг