Андижонлик ишқибозлар диққатига!

Narzulla Saydullayev
22 мар 2017
Маълумки ушбу ҳафта Андижонда футбол мавсумининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Андижонлик футбол ишқибозларини кетма-кет икки кун бир-биридан қизиқ ўйинлар кутиб турибди десак муболаға бўлмайди. Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал босқичидан ўрин олган «УзДонгЖу» - «Бухоро» ўйини 24 март, жума куни Шўрбулоқ даҳасидаги «ФИМИ» стадионида бўлиб ўтади. Шу куни «Андижон» ишқибозлар клубига аъзо бўлишни истаган мухлисларни ўйинга таклиф этамиз ва 25 март куни бўлиб ўтадиган «Андижон» - «Нефтчи» учрашувига сўнгги репетиция жараёни бўлиб ўтади. Ишқибозлар клуби раиси Нодирбек Тўйчиевнинг маълум қилишича, мухлислар клубига аъзо бўлганлар бепул чиптага эга бўлади. Севимли жамоангизни бевосита стадионда қўллаб-қувватланг! Зеро, ишқибозлар далдаси жамоамиз учун муҳимдир!



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia