"Андижон" ўртоқлик баҳсида "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда таслим қилди

Sherzod Nurmatov
25 фев 2023, 17:05
Бугун "Андижон" ҳамда "Навбаҳор" ўртасида назорат баҳси ўтказилди.

Қизиқарли ва ҳужумкор руҳда ўтган баҳсда "Андижон" Самвел Бабаян бошқарувидаги "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди.

Маълумотларга қараганда, наманганликларнинг асосий таркиб аъзоларидан бир нечтаси мазкур учрашувда ҳаракат қилган.

"Андижон" бугун иккинчи ўйинини "Турон"га қарши ўтказса, "Навбаҳор" "Хўжанд" билан беллашади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати