

«Андижон» таркибида бугун ярим ҳимоячи Азамат Бобожонов майдонга туша олмайди. Боиси у машғулот чоғида оёғидан жарохат олиб, сафдан чиқди. Шифокорларнинг айтишича, Бобожонов камида бир ҳафта муддатга сафдан чиқди. Бекободликлар кеча Тошкент-Андижон поездида тушликдан сўнг Андижон шаҳрига етиб келди ва Тошкент меҳмонхонасига жойлашишди. Бугунги учрашувда мезбонлар қизил рангли, меҳмонлар эса кўк рангли либосларда майдонда харакат қилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча ўринбосарлар баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Андижонда об-ҳаво совуқ. Ёмғир ёғиш эхтимоли бор.
Учрашув 15:30да старт олади.



