

Карло Анчелотти тез орада "Наполи" бош мураббийлигидан кетиши мумкин.
Италиялик мутахассиснинг клуб раҳбарияти билан муносабатларига путур етди ва улар ҳам Анчелотти билан хайрлашишга қарши эмаслар.
Анчелотти футболчиларни шанбагача жамоа базасида қолдирмоқчи бўлган, аммо ҳамма футболчилар уйларига кетишни афзал билишган. Шундан сўнг мутахассис матбуот билан мулоқотни тўхтатиб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, "Наполи" ҳозирда А Серияда 7-ўринда бормоқда.



