Ана холос! ФИФА 2020 йилги "The Best" тақдирлаш маросимини бекор қилди

Tolibjon Qosimov
13 май 2020, 16:11
ФИФА бу йил "The Best FIFA Football Awards" тақдирлаш маросимини ўтказмайди.

"Marca" нашрининг хабар беришича, жаҳон бўйлаб тарқалган коронавирус пандемияси сабаб соврин 2020 йилда топширилмаслиги ҳақида қарор қабул қилинди.

Ҳозирча бу йил ФИФА байроғи остида ўтиши керак бўлган мусобақалардан фақат биттаси бекор қилинмаган холос. Бу декабрь ойига мўлжалланган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати.

"France Football" нашри томонидан топшириладиган "Олтин тўп"чи дейишингиз мумкин. Француз нашри ҳозирча бу йил лауреатлар аниқланадими ёки йўқ деган саволга жавоб бериш учун бир қарорга келиб улгурмаган.



"The Best" совринининг амалдаги ғолиби "Барселона" форварди Лионель Месси ҳисобланади. У бу йўлда Виржил ван Дейк ("Ливерпуль") ва Криштиану Роналду ("Ювентус")ларни ортда қолдирганди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: marca.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›