Алли: "Кейнга тўпни узатсангиз, у 10 тадан 9 та вазиятни голга айлантиради"

Aslanov Jasurbek
1 мар 2017, 15:49
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Деле Алли жамоадоши Харри Кейн ҳақида фикр билдирди.

"Кейн - фантастик футболчи! Харрига тўп узатсангиз у 10 тадан 9 та вазиятда гол уради. Бу даражадаги форвард билан ўйнаш - шараф. Кейн жамоага ўйнайди ва ўзи ҳам гол уриши мумкин. У майдонда катта ҳажмдаги қора ишни амалга оширади" - дейди Алли.

Жорий мавсумда Кейн барча турнирларда 27 та баҳсларда майдонга тушди ва 22 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FourFourTwo