UZ

Сўнгги янгиликлар

19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  2 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  3 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  2 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  6 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  37 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  3 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1

Аллегри: “Гуруҳдаги 1-ўрин учун АПЛ етакчиси ва ЕЧЛ ғолибига қарши курашамиз” Янгиликлар

Аллегри: “Гуруҳдаги 1-ўрин учун АПЛ етакчиси ва ЕЧЛ ғолибига қарши курашамиз”

“Ювентус” устози Массимилиано Аллегри Чемпионлар Лигаси 5-тури доирасида бугун тунда бўлиб ўтадиган “Челси”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.

“АПЛ пешқадами ва Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби билан гуруҳда етакчилик учун баҳс олиб борамиз.

Албатта, Лукакусиз уларнинг ўйини бошқача бўлади. Улар кўпроқ қарши ҳужумда ҳаракат қилиб, улар орқали ўйинни қуриш учун камроқ футболчилар бўлади. Лукакусиз улар бошқача ҳимояланади ва ўзгача темпда ўйнашади.

Бизда эса тўрт ҳимоячи бор, шу билан бирга Алекс Сандро ҳам. Ярим ҳимояда эса Бернардескидан ташқари ҳамма соппа-соғ.

Дибала қанча вақт ўйнай олишини билмайман, аммо у жамоавий машғулотларда қатнашди ва майдонга туша олади. Кин ёки Мората асосийда бўлади, балки ҳар бири 45 дақиқадан ўйнар.

Вазиятлардан унумли фойдаланишни оширишимиз керак. Яхши имкониятларни яратимиз, аммо охирги оширишлар кўпинча ёмон бўлмоқда. Тезкор гол уришга шошилмасдан хотиржамроқ ўйнашимиз лозим.

Роналду – бу ўтмиш. У ҳар бир жамоасида марказий звено эди, аммо бизда гол уроладиган бошқа ўйинчилар бор, ҳали ўз потенциалимизни тўлиқ намойиш этмадик”, дейди италиялик мутахассис.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика