"Ал Садд" устози Хави Грасия: "Яхши жамоага қарши қийин ўйин ўтказдик"

Iskandarov Abdulaziz
9 апр 2022, 14:02
Қатарнинг "Ал Садд" клуби бош мураббийи Хави Грасия ОЧЛ гуруҳ босқичи биринчи туридан ўрин олган "Насаф"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Яхши жамоага қарши қийин ўйин ўтказдик. 27-дақиқадан сўнг бир киши кам бўлиб қолганимиз ўйинимизни қийинлаштирди, деб ўйлайман. Футболчиларимнинг сай-ҳаракатларини, дурангга қарамай ғалаба сари интилганини олқишлайман. 

Қизил карточка олган Абдул Карим Ҳассан ва Педро ҳақида гапирадиган бўлсам, биз ОЧЛга яхши тайёргарлик кўрдик. "Ал Садд"нинг исталган футболчиси йўқотишларнинг ўрнини тўлдира олади. Бу борада ишлаганмиз",- дейди Хави Грасия.

 




Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia