

Қатарнинг "Ал Садд" клуби ўз мураббийи бўлмиш Хавининг жамоадан кетишини унчалик ҳам истамаяпти. Клуб ўз "инстаграм" саҳифасида Хавининг қолишини сўраётган мухлислар қўйган постларни қайта улашмоқда. Мухлислар #StayXavi (Хави, қол) хештеги орқали Хавининг қолишини сўрашмоқда. Аммо, бу ҳаракатлар турли ОАВларда кўриниш бериши билан "Ал Садд" шу мазмундаги постларни ўчириб ташлади.

Эслатиб ўтамиз, яқин кунларда Хави "Барселона" билан шартнома имзолаши кутилмоқда.



