

Манбага кўра, "Ал Насср" Аҳмад Муса олдидаги қарзи туфайли қўйилган тақиққа қарамай, янги футболчи билан шартнома тузишни режалаштирмоқда.
Алекс Теллес 2020 йилда "Манчестер Юнайтед"га ўтганди. 30 ёшли бразилиялик ўтган мавсумни ижара асосида "Севилья"да ўтказди. Аввалроқ унинг "Манчестер Юнайтед"даги жамоадоши Криштиану Роналду бўлган, у эса январь ойидан бери "Ал Насср"да ўйнамоқда.



