

“Металлург” жамоасига қарши жуда ҳам оғир ўйин бўлди. Чунки “Металлург” биз учун хавфли бўлган жамоалар сирасига киради. Яна бир нарсани таъкидлашим керак, чемпеионат якунланишига ҳам 3та тур қолди. Ҳар 3 кунда ўйин ўтказиб жуда кўп куч йўқотяпмиз. Шунинг учун ҳам бизга қийин бўлмоқда. Ўзимизга керакли бўлган очкони қўлга киритдик, шунисидан хурсандмиз.
Учрашувда 2-3 та голга тортадиган вазиятлар яратдик. Ушбу қулай имкониятлардан унумли фойдаланганимизда ҳисоб ҳам бошқача кўриниш оларди. Рақиб жамоасида ҳам етарлича имкониятлар бўлди, лекин биз ўўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик”, - дейди “Бунёдкор” жамоаси ҳимоячиси Акром Комилов.
Жаҳонгир Сотволдиев.



