

Ушбу баҳсга мутахассисларнинг ҳам қизиқиши юқори. Ўз вақтида икки жамоа таркибида ёрқин ўйин намойиш этган Акмал Холматов ўзбекча классико олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биласиз, бугунги ўйинни ҳамма кутяпти. Бу беллашув дерби мақомида ўтади. Менимча, бугун, энг аввало, Ўзбекистон футболи ютади. Иккала жамоада ҳам яхши ўйинчилар бор. "Нефтчи" — амалдаги чемпион. Шундай экан, бугун зўр ўйин кўрамиз, деб ўйлайман.
Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз. Ҳар доимгидек: ким кучли бўлса, ўша ютсин! Биз ҳар доим чиройли футбол учун мухлислик қиламиз. Бу азалдан шундай бўлган ва бундан кейин ҳам давом этади. Чунки «Пахтакор»нинг ҳам ўзига хос мақоми, «Нефтчи»нинг ҳам катта анъаналари бор. Шу сабабли икки жамоага ҳам ғалаба учун чиройли ва томошабоп ўйин кўрсатиш насиб этсин", - дейди Акмал Холматов.
Маълумот учун, учрашув соат 19:00 да “Истиқлол” стадионида старт олади.



