

"Қайтдим ва "Челси"да ўйнашга умид қилгандим, бироқ ҳеч нарса ўхшамади. Имконият беришмади ва бундан хафа бўлдим. Ҳар қандай футболчи доимо кўпроқ ўйнашни истайди, бироқ менга қийин бўлишини, чунки "Челси"да рақобат юқори даражада эканлигини билгандим" - дейди Аке.
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте ёзда голландияликни "Борнмут"даги ижарадан қайтарган эди, бироқ Аке АПЛ баҳсларида фақат икки учрашувда иштирок этди.



