UZ

Сўнгги янгиликлар

15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 15:02Суперлига. "Сурхон" - ОКМК. Асосий таркиблар маълум  2 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  3 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  2 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  1 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  1 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  6 09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  18

Аҳмаджон Мусаев: «Минимум вазифа бажарилди» Янгиликлар

Аҳмаджон Мусаев: «Минимум вазифа бажарилди»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев жаҳон чемпионати учун белгиланган минимум вазифа бажарилганини маълум қилди.
2 июль куни Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувлари старт олди. Босқич ўйинлари доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси грециялик тенгқурларига қарши майдонга тушди. Қизиқарли курашларга бой бўлган баҳс 3:1 ҳисобида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари ғалабаси билан якунига етди.

«Мусобақадан аввал биз, биринчи галда гуруҳдан чиқишни ва энг камида чорак финал босқичига қадар етиб боришни мақсад қилгандик. Уругвайга қарши аламли ўйиндан сўнг жамоа ўзини қўлга олди ва бугунги осон бўлмаган ўйиндан сўнг чорак финал йўлланмасини қўлга киритдик», - деди Аҳмаджон Мусаев.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионати чорак финалида Франция – Туркия жуфтлиги ғолибига қарши тўп суради. Аҳмаджон Мусаевнинг сўзларига кўра, бу босқичда ҳеч қандай кучсиз рақиблар бўлмайди.

«Жаҳон чемпионатида жаҳоннинг энг кучли терма жамоалари иштирок этади. Чорак финалда эса, шубҳасиз, мусобақанинг энг кучли саккиз жамоаси бўлади. Бизга ким рақиби бўлиши аҳамиятсиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз аввалгидек кучли тайёргарлик кўриш ва янада яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қилаверамиз», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Мусобақа давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Бурса, Анталия, 2 июль куни эса Газиантеп шаҳрида меҳмон бўлди. Терма жамоа қайси шаҳарда бўлса, ўзбекистонлик футбол мухлислари ҳам ўша ерда ҳозиру нозир бўлиб, терма жамоани тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришибди. Ўзбекистонлик мухлисларнинг ўзига хос ва эътиборга молик фаоллиги маҳаллий – туркиялик ишқибозларни ҳам илҳомлантирмоқда.

«Турклар ва ўзбеклар – бу туркий қардош миллатлардир. Кўп сўзларимиз бир-бирига ўхшайди, ҳатто турк журналистлари берадиган баъзи саволларни таржимонсиз ҳам тушунаман. Албатта, ўзбекистонлик томошабинлар билан бир қаторда туркиялик футбол мухлисларининг Ўзбекистонни бундай фаол қўллаб-қувватлаб туришлари бизга куч бағишлайди. Бунинг учун уларга ўз ташаккурларимни билдираман», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика