UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  0 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  4 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  5 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  6 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  2 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  9 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  2 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  6 08:09Гвардиола «Сити»нинг муваффақиятсизликларига олиб келган хатосини айтди  15 07:38Суперлига. Бугун 3 та баҳс бўлиб ўтади  2 06:20Суперлига. "Насаф" "Хоразм"ни енголмади, "Бунёдкор" эса дарвозабоннинг қўпол хатоси сабабли ютқазди  7

Аҳмаджон Мусаев: «Минимум вазифа бажарилди» Янгиликлар

Аҳмаджон Мусаев: «Минимум вазифа бажарилди»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев жаҳон чемпионати учун белгиланган минимум вазифа бажарилганини маълум қилди.
2 июль куни Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувлари старт олди. Босқич ўйинлари доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси грециялик тенгқурларига қарши майдонга тушди. Қизиқарли курашларга бой бўлган баҳс 3:1 ҳисобида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари ғалабаси билан якунига етди.

«Мусобақадан аввал биз, биринчи галда гуруҳдан чиқишни ва энг камида чорак финал босқичига қадар етиб боришни мақсад қилгандик. Уругвайга қарши аламли ўйиндан сўнг жамоа ўзини қўлга олди ва бугунги осон бўлмаган ўйиндан сўнг чорак финал йўлланмасини қўлга киритдик», - деди Аҳмаджон Мусаев.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионати чорак финалида Франция – Туркия жуфтлиги ғолибига қарши тўп суради. Аҳмаджон Мусаевнинг сўзларига кўра, бу босқичда ҳеч қандай кучсиз рақиблар бўлмайди.

«Жаҳон чемпионатида жаҳоннинг энг кучли терма жамоалари иштирок этади. Чорак финалда эса, шубҳасиз, мусобақанинг энг кучли саккиз жамоаси бўлади. Бизга ким рақиби бўлиши аҳамиятсиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз аввалгидек кучли тайёргарлик кўриш ва янада яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қилаверамиз», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Мусобақа давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Бурса, Анталия, 2 июль куни эса Газиантеп шаҳрида меҳмон бўлди. Терма жамоа қайси шаҳарда бўлса, ўзбекистонлик футбол мухлислари ҳам ўша ерда ҳозиру нозир бўлиб, терма жамоани тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришибди. Ўзбекистонлик мухлисларнинг ўзига хос ва эътиборга молик фаоллиги маҳаллий – туркиялик ишқибозларни ҳам илҳомлантирмоқда.

«Турклар ва ўзбеклар – бу туркий қардош миллатлардир. Кўп сўзларимиз бир-бирига ўхшайди, ҳатто турк журналистлари берадиган баъзи саволларни таржимонсиз ҳам тушунаман. Албатта, ўзбекистонлик томошабинлар билан бир қаторда туркиялик футбол мухлисларининг Ўзбекистонни бундай фаол қўллаб-қувватлаб туришлари бизга куч бағишлайди. Бунинг учун уларга ўз ташаккурларимни билдираман», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика