UZ

Сўнгги янгиликлар

11:46Ана ҳолос! Рабьо ПСЖ борасида расмий ташкилотга арзнома билан чиқди  0 11:29Боатенг "Милан"ни алдаганини тан олди  2 11:14"Ньюкасл" эронлик футболчини трансфер қилмоқда  14 10:59Жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос Тошкентга келади  34 10:45"Менда улардан 3та" - Азар "Олтин тўп" ҳақида  11 10:38Куперга ва футболчиларга раҳмат айтиб ишлашда давом этамиз  111 10:15ПСЖ Мбаппенинг нархини белгилаб олди  12 09:40Андер Эррера МЮдан кетмайди   12 09:23Olamsport: Нурмагомедов UFC президентига мурожаат қилди, Жокович чорак финалда ва бошқа хабарлар  1 09:20Энди Кэрролл “Тоттенхем”га ўтиши мумкин   4 08:59Жеймс Милнерни “Кристал Пэлас”га қарши ўйинда майдондан четлаган ҳакам ким эканлигини биласизми?   14 08:40Роналду Месси билан яна тенглашиб олди   27 08:19Жардим АПЛда иш бошлаши мумкин   8 07:59Бельерин учун мавсум якунланди   9 07:48Расман: “Барселона” Кевин-Принс Боатенгни ўз сафига қўшиб олди   31

Аҳмаджоновнинг лойиҳалари энди нима бўлади? Янгиликлар

Аҳмаджоновнинг лойиҳалари энди нима бўлади?

ЎФАнинг бугундаги энди биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов қисқа фурсат ичида катта-кичик ишларни амалга оширган эди.

Умид Аҳмаджонов шу кунгача бажарган, аммо футболда кўринмайдиган ҳолатларни ёд олсак:

1. Қайси ёшдаги терма жамоа бўлмасин, яхши меҳмонхоналарда истиқомат қила бошлашди. Бу ўз навбатида футболчиларга бўлган муносабатни ўсганлигини кўрсатиб турган эди. Бу 100% Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси натижасини ўзгартириб юбормаган бўлсада, аммо мураббий ва футболчиларнинг кайфиятига ижобий таъсир ўтказганди.

2. Болалар футболи йўлида кўплаб фестиваллар ўтказиш лойиҳаси ишлаб чиқарилди. Уларнинг аксарияти вилоятларда бўлиб ўтиши учун тақвим тақдим этилди. Шу билан бир қаторда вилоят футбол федерациялари ўртасида кенг кўламда иш олиб борилди.

3. "Олтин Водий" лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу борада Фарғона вилоятида катта йиғилиш ҳам бўлиб ўтди.

4. Ёши кичрайтирилган футболчилар учун кураш бошланди. Бу каби иллатларни олдини олиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

5. Бир қатор хориж федерациялари билан яқиндан ҳамкорлик меморандумлари тузилди. Улар орасида, Испания, Франция, Япония ва Жанубий Корея каби футболи ривожланган федерацияларни кўрсатишимиз мумкин.

6. Ўзбекистонга хорижлик мутахассисларни келиши бошлади.

7. Энг муҳими, Ўзбекистон терма жамоаси Марокаш каби қитъада ўз ўрнига эга давлатлар билан ўртоқлик учрашувларини ўтказиш бўйича шартнома имзолай олди, шу жумладан Эрон билан.


Энди ўринли савол туғилади, Умид Аҳмаджоновнинг шунча лойиҳалари нима бўлади? Бизга маълум бўлишича ЎФАнинг бугунги Президенти Ачилбай Раматовнинг футболдаги асосий ёрдамчиси айнан Умид Аҳмаджанов бўлади. ЎФАнинг жамоаси ишлаб чиқаётган лойиҳаларига, бугун Ачилбай Жуманиёзович айтганидек пул билан муаммо бўлмайди. Фақат ПФЛ структураси тўғирлаб олинса бўлгани.

ЎФА раҳбариятига давлат одамини келиши яхши. Бу суперлига клубларини янада сергак торттиради. Айниқса бугунги гаплардан кейин. Энди каллани бир ерга қўйиб ишламаса, кейинги 4 йилда футболдаги пулларни йўқотиб қўйишимиз мумкин. Футболку бўлаверади, аммо ўз-ўзидан келадиган пулларни кўрмаймиз. Ачилбай Жуманиёзович, давлатимиз Президентининг гапларини етказар экан, шундай деди: "Футболни ё жойига қўяйлик, ёки тўхтатайлик". Ҳақиқатдан ҳам давлатимиз ажратаётган миллиардларни ҳавога совираётган ишёқмас танбал дангаса футбол раҳбарчалари кўпайиб кетди. Уларни ичида қанчалаб миллиардларимиз "откат" бўлаётганини кичик доира яхши билади. Биз билган ахборотни, аниқки ҳукумат ҳам билади. Мана шундай давлат одамини футбол тепасига келиши, ўғриларга жиддий огоҳлик қўнғироғи бўлди. Энди Аҳмаджоновни олдида давлат одами бор ва у ЎФАда эркин ижод қила олади. Буни фойдасини яқин йиллар ичида кўрсак бўлади.

Рейтинг: +96   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё Кубоги-2019. Австралия пенальтилар сериясида Ўзбекистондан устун келди Осиё Кубоги-2019. Австралия пенальтилар сериясида Ўзбекистондан устун келди
Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Австралия - Ўзбекистон...  1895
Эктор Купер: "Шогирдларим билан, жамоам билан фахрланаман" Эктор Купер: "Шогирдларим билан, жамоам билан фахрланаман"
Австралия - Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб ...  608
19 йил деганда Ўзбекистон терма жамоаси 1/4 финалга чиқа олмади 19 йил деганда Ўзбекистон терма жамоаси 1/4 финалга чиқа олмади
7 маротаба Осиё Кубогида қатнашган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз ...  358
Бугун 19:00. Австралия - Ўзбекистон Бугун 19:00. Австралия - Ўзбекистон
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида нимчорак финал...  297
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг