АГМК қишки йиғинга киришди

Sherzod Nurmatov
21 дек 2022, 14:33
Жамоа 19 декабрдан эътиборан янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

Жамоа кунига 2 маҳалдан шуғулланиб, жисмоний ҳолатни яхшилаш устида қизғин ишламоқда.

Таркибдаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, "Қўқон-1912" жамоаси шарафини ҳимоя қилган Ойбек Рустамов 2023 йилги мавсумни ижара асосида АГМКда ўтказади. АГМК 2024 йилги мавсумда ҳам Рустамовнинг илк харидорига айланади.

Жамоа янги йил байрамига қадар машғулотларни давом эттиради ва байрам муносабати билан футболчиларга қисқа таътил берилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: АГМК матбуот хизмати