АГМК футболчиси "Сўғдиёна"га ўтди

Tolibjon Qosimov
26 июл 2019, 14:04
Бугун Суперлигада 2-давра беллашувлари старт олади.

Жамоалар таркибни кучайтириш борасида сўнгги ишларни олиб боришмоқда.

Биринчи даврани АГМК клубида ўтказган марказий ҳимоячи Шерзод Файзиев "Сўғдиёна"га ўтди. Ҳимоячи куни кеча олмалиқлик лагерини тарк этган ва жиззахликлар сафига бориб қўшилган.


Маълумот учун, Файзиев 1-даврада АГМК сафида жами 7та ўйинда 416 дақиқа тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia