Агар ПСЖ Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқса Эмери шартномаси узайтирилади
Aslanov Jasurbek
19 сен 2017, 18:14
ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмерининг клуб билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.
L’Équipe нашрининг хабарига кўра, ПСЖ агарда ЕЧЛ ярим финалига чиқадиган бўлса, унда Унаи Эмери ва клуб ўртасидаги ҳамкорлик автоматик тарзда узаяди. Жамоа ЕЧЛда ярим финалга қадар етиб боролмаса, унда ПСЖ ўзига янги мураббий топади.