UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  2 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  6 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  4 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  14 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  7 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  10

Абрамов жамоасида ҳаммаси жойида, бир жиҳатдан ташқари... Ашурматовдан тактик хилма-хиллик, аммо ғалаба учун эмас Янгиликлар

Абрамов жамоасида ҳаммаси жойида, бир жиҳатдан ташқари... Ашурматовдан тактик хилма-хиллик, аммо ғалаба учун эмас

Қайта бошланган Суперлигада иккита ўйинни ўтказиб улгурдик.

Хўш, ундан таассуротлар қандай? Қуйида "Бунёдкор" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувга тўхталиб ўтамиз.

Видео "Тезкор студия": "Бунёдкор" ва АГМК ғалабага муносибмиди? Абрамов жамоасининг муаммоси нимада?


Абрамов жамоасида ҳаммаси жойида, бир жиҳатдан ташқари...

Вадим Абрамов учрашувга 4-2-3-1 тактик схемасини танлади. Ёш ярим ҳимоячи Расул Йўлдошев марказда Лутфулла Тўраевга тандем бўлиб ҳаракат қилган бўлса, мавсум бошида ОЧЛ саралаши доирасидаги ўйинда туркманистонлик Селим Нурмурадов бу сафар ҳужумчи ортида тушди. Қанотларда эса Жалолиддинов ва Тўхтасинов.


"Қалдирғочлар" дастлабки дақиқаларданоқ учрашув назоратини ўз қўлларига олишди. Жамоа тўп билан рақибдан кўра анча кўп муомала қилди, позицион ҳужумлар уюштиришга интилди. Дастлабки 15 дақиқаликда Тўхтасинов чап қанотда бир неча бор эркинлик ва жарима майдончасига тўп узатиш учун етарлича вақтга эга бўлди. Ўнг қанотда эса Жалолиддинов тўп билан ва тўпсиз марказга ҳаракатланиши эвазига қанотдаги шериги Аҳмадалиевга бир неча бор бўш худуд очиб беришга муваффақ бўлди. Гарчи, Аҳмадалиев ўша вазиятларни бирортасида ҳам кескин вазият ярата олмаган бўлсада, меҳмонлар устози қанотлардаги бўшлиқни ёпиши керак эди. Ашурматов буни уддалай олди, фақат бу ҳақда пастроқда тўхталаман.

Беллашувнинг 4-дақиқасида Селим Нурмурадовнинг ажойиб пасидан кейин Ҳумоюн Муртазоев 11 метрлик нуқта олдида ҳеч ким ҳалал бермаётган вазиятда гол ура олмади. Унинг зарбасини "Қўқон-1912" кипери Музаффар Абдуллаев оёқлари билан қайтарди ва жамоасини муқаррар голдан қутқарди. Агар кеча мезбонлар ғалабани қўлга кирита олмаганларида энг кўп айбдорликни айнан Муртазоев ҳис қилган бўларди. Унинг бахтига жамоаси бир амаллаб 3 очкони қўлга киритди.



Рақиб чуқур ҳимояга ётиб олганидан кейин "Бунёдкор"нинг ўйини бироз бўғилди. Жамоа рақиб жарима майдонигача бўлган худудда устунлик қилди, паслар яхши, ўйланган комбинацияларни ижро этишга уринишди, ҳар бир тўп учун меҳмонлардан кўра кўпроқ хоҳиш билан курашишди. Бир қарашда Абрамов жамоасида ҳаммаси жойидадек кўринади, аммо.. Энг муҳим жиҳатлардан бирида яхшигина муаммолар кўзга ташланди. Ҳужумлар ва комбинацияларни якунлаб қўя олмади футболчилар, ҳужумларда якун йўқ. Боз устига, жарима майдони ташқарисидан ҳам зарбалар кам берилди. 1-бўлимда Тўраев ва Нурмурадовдан биттадан ноаниқ зарба кўрдик, бўлди. Мураббийлар яқин орадаги ўйинлар олдидан айнан ҳужумларни якунлаш ва узоқдан зарбалар бериш устида кўпроқ ишлашса керак.

Юқоридаги мавжуд муаммоларга қарамай, Абрамов шогирдларини рестартга рақибдан анча яхшироқ тайёрлай олибди. Майдоннинг дастлабки икки қисмидаги ўйин "картинкаси" яхши, фақат учинчи (рақиб жарима майдони томондаги) худуддаги ҳаракатлар устида ишланиши лозим. Мезбонлар тўпни назорат қилишлари ва ўз ўйинлари билан рақиб мураббийларини тактикани алмаштиришга мажбур қила олишди. Буни учрашувдан кейинги матбуот анжуманида қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам тан олди.

Кеча Абрамов 19 ёшли (октябрда 20 ёшга тўлади) Расул Йўлдошевни асосий таркибда туширди. Йўлдошев марказда Лутфулла Тўраев билан тандем ҳосил қилди. Ёш футболчи ўзини жуда яхши томонлама кўрсата олди. Совуққон, ҳотиржам, тўп билан жуда яхши ўйнади, паслари ҳам ёмон эмас ва ажойиб чап оёққа эга. Бежизга кеча "Championat.asia" экперти Леонид Кошелев уни "Man of the match" деб атамади.

"Championat.asia" экспертлари Суперлиганинг бугунги 2 ўйинида энг яхшиларни аниқлашди


Ашурматовдан тактик хилма-хиллик. Аммо ғалаба учун эмас, дуранг учун

Бахтиёр Ашурматов ўйинни 4-4-2 тактик схемасида бошлади. Мурод Холмуҳаммедов ўнг қанот ҳимояда, Суҳроб Бердиев ва Аваз Маматхўжаев қанот ярим ҳимоясида, Шоҳназар Норбеков ҳамда Филип Райевац ҳужумда ҳаракатланди. Ойбек Рустамов - Қувондиқ Рўзиев жуфтлиги марказга жавобгар бўлди.

Баъзида вазиятга қараб "Қўқон-1912" футболчилари 4-2-3-1 схемаси кўринишида жойлашиб ҳаракат қилишди. Бунда Норбеков ҳужумчи ортига тушиб олди. Бу ҳолат айрим эпизодлардагина кўзга ташланди.


Юқорироқда ёзганимдек дастлабки 15 дақиқаликда "Бунёдкор" футболчилари қанотларда бўш худуд ва вазият яратиш учун етарлича вақтга эга бўлишди. Ашурматов эса бунинг эчимини аъло даражада топа олди. Яъни, тахминан 20-дақиқалардан 3 нафар марказий ҳимоячи тактик схемасига ўтилди. Бунда Холмуҳаммедов ўнгроқдаги марказий ҳимоячи ролига ўтган бўлса, Маматхўжаев ўнг қанот ҳимояга кўчди. Норбеков эса ҳужумдан қанотга ўтди.

Аслида бу 3-4-2-1 схемаси бўлиши керак эди. Аммо, "Қўқон-1912" мураббийлари бор эътиборни ҳимояга қаратишгани боис бу схема улар ижросида 5-2-2-1га айланди десак ҳам бўлади.


Шу тариқа, меҳмонлар ҳимояси зичлашди ва рақибларда олдинги дақиқалардаги каби етарлича бўш зоналар бўлмади. Лекин, бу қарор билан Ашурматов қолган вақтни қарши ҳужумларга таяниб ўйнашини ошкор қилгандек бўлди. У рақиб устунлик қилаётганини ва назоратни бериб қўйганини сезиб ҳимояланишга ва омадини қарши ҳужумлардан излашга ўтди. Мана шундай ҳужумлардан бирида Бердиевнинг чап томондан кириб бориб ерлатиб тепган тўпини Абдужалилов ушлаб олди.

Биринчи бўлимни ўзида бир-бирига умуман ўхшаш бўлмаган иккита тактикада ўйнаган "Қўқон-1912" иккинчи 45 дақиқаликка учинчи схемада тушиб келди. Ашурматов энди 4-3-3 схемасига ўтиб олди. Бунда М.Холмуҳаммедов таянч ярим ҳимоячиси вазифасини бажара бошлади. Ўнг қанот ҳимояда А.Маматхўжаев ҳаракат қилди, Қ.Рўзиев ва О.Рустамов эса бироз олдинроққа, майдон марказига силжишди. 65-дақиқада Райевац ўрнига Юкуба Бамба тушганидан кейин жойлашувлар яна ўзгарди. Энди Қувондиқ ўнг қанот ярим ҳимояга ўтди, Бамба эса марказга тушди.

Аслида меҳмонлар 4-3-3 ўйнай бошлашган эрсада, асосий ғоя ҳимоя бўлгани сабаб Қувондиқ бироз орқароққа тушди ва рақибнинг позицион ҳужумлари пайтида лотерал вазифасини бажарди. Бу пайтда Маматхўжаев ҳимояда марказроққа бироз силжиб тўп тепди. Рўзиев орқароққа тушган вазиятларда Норбеков унинг ўрнига ўнгроққа тушиб ўйнади. Чап қанотдаги С.Бердиев бироз марказроққа силжиган эпизодларда Бамба унинг жойига, чапроққа сурилиб ўйнади. Буларнинг барчасини схемада кўрсатиб чиқдим. Яна такрорлайман, аслида қўқонликлар 4-3-3 ўйнашди. Схемада чизиқлар ёрдамида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар эса айрим эпизодларда кўзга ташланди. Умумий олганда эса жамоа бўлимни 4 ҳимоячи билан ўтказди.

Очиғи, Ашурматовнинг учрашув давомида тактика ва ўйинчиларнинг майдондаги жойлашувини бунчалик тез-тез алмаштираётганини кўриб уни ўзимча олқишлаб қўйдим. Лекин, бу ҳаракатлар ва хилма-хиллик ўйинни ютиш учун эмас, балки дурангга эришиш учун қилинди. Агар, бунақанги турфа хиллик 3 очко йўлида амалга оширилганида ва ўша очколар қўлга киритилганида шахсан ўзим олдиндан Ашурматовни тур мураббий деб эътироф этган бўлардим. Шунга қарамай, кеча Ашурматовнинг тактик ўйинидан хурсанд бўлдим.


Дурангга мос ўйин

"Бунёдкор" таркибида шу куни қанот ҳимоячилари ҳужумларга актив тарзда қўшилишмади, айниқса биринчи бўлимда. Чап қанот ҳимояда ўйнаган Санжар Қодирқулов асосан тезкор Норбековни ёнида юрди ва унга қарши ҳужумларда қочиб кетиш имконини бермади. Ўнг қанотдаги Дилшод Аҳмадалиев эса бир неча бор Л.Тўраевнинг марказдан ўнг қанотга узатган яхши пасларини кўкка совурди. Иккинчи бўлимга келиб Дилшод активлашди.

"Қўқон-1912"да Ашурматов Мурод Холмуҳаммедовни 90 дақиқа давомида учта жойда ўйнатди. Учрашувни ўнг қанот ҳимояда бошлаган Мурод 20 дақиқадан кейин марказий ҳимояга ўтди, иккинчи бўлимни эса ягона таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўтказди. Ҳақиқий универсал ўйинчи, бундай футболчиларни мураббий жуда қадрлайди. Масалан, МЮда яқин йилларда ҳам Эшли Янг шундай эди, "Барселона"да Серхи Роберто, "Ливерпуль"да Жеймс Милнер "универсал аскар".

Кеча "Бунёдкор" ўйинни назорат қилди, аммо ҳужумларини якунлай олмади. "Қўқон-1912" эса баҳс аввалидан ташаббусни рақибга бериб қўйди ва дурангга эришиш учун бир неча бор тактикани ўзгартирди. Бу билан меҳмонлар 1 очкога муносиб бўлишди, аммо биргина хато уларга қимматга тушди. Дурангга мос ўйинда "қалдирғочлар"га омад кулиб боқди.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика