Абдулло Жўрабоев ва Тохир Мадрахимовлар хотирасига бағишланган Чортоқ тумани кубоги мусобақаси ўтказилди

Alisher
30 май 2021, 17:38
17-29-май кунлари Чортоқ тумани БЎСМ стадионида ўзини Чортоқ спорти йўлди фидокорона меҳнати билан хизмат қилган Сотволди Холмирзаев, Абдулло Жўрабоев, Шухрат Юлдашев, Жавлонбек Жаббаров ва Тохир Мадрахимовлар хотирасига бағишланган Чортоқ тумани кубоги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Чортоқ тумани худудидан ташкил топган 12 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борган бўлса, якунда финалга қадар Байнал ва Балония жамоалари етиб келди. Финал бахси турнир ташкилотчилари томонидан кўтаринки руҳда ташкил этилиб, стадионга келган мингга яқин мухлислар учун концерт ва кўнгил очар тадбирлар хам ташкил этилди. Финал учрашувига тўхталадиган бўлсак, Байнал жамоаси рақиб Балония жамоасини 2:0 хисобида мағлуб этиб Чортоқ тумани кубоги соҳиби бўлиб, мусобақа ғолиблигини тантана қилди. Турнир сўнгида ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларга мусобақа ташкилотчилари томонидан қимматбахо совғалар ва турли хил даражадаги дипломлар топширилди. 

Чортоқ тумани кубоги Финал.

Байнал ~ Балония 2:0.

29-май Чортоқ тумани БЎСМ стадиони. 545 томошабин.

Хакамлар: Носиров И, Имомназаров И, Акбаров У, Маматханов М.

Назоратчи: Хафизов А.

Голлар: Умаров Рахматилло, Тожибоев Абдуғани.


1-ўрин Байнал (Комиллик МФЙ), 

2-ўрин Балония (Булон МФЙ), 

3-ўрин Залотой 97 (Боғ МФЙ).




AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia