Аббос Файзуллаев 5-тур рамзий терма жамоасидан жой олди

Aslanov Jasurbek
16 ноя 2024, 15:00
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи 5-тур ўйинида Қатар меҳмони бўлди.

Қатарликлар ҳисобда олдинга чиқиб, иккинчи голни урганидан сўнг Аббос Файзуллаевнинг иккита голи мувозанатни тиклади, бироқ сўнгги дақиқалар Қатар терма жамоаси учун омадли келди ва улар 3:2 ҳисобида ғалабани тантана қилишди.

Ушбу баҳсда дубль қайд этган Аббос Файзуллаев Sofascore нинг 5-тур рамзий терма жамоасидан жой олди.

ЖЧ-2024 учинчи саралаш босқичи 5-тур рамзий терма жамоаси (Осиё)

Дарвозабон: Кан Жу Хёк (КХДР)

Ҳимоячилар: Абдулҳамид (Саудия Арабистони), Мендес (Қатар), Мачида (Япония).

Ярим ҳимоячилар: Хванг (Жанубий Корея), Моҳеби (Эрон), Лима (БАА), Абдуллоҳ Ҳ. (БАА), Афиф (Қатар).

Ҳужумчилар: Тареми (Эрон), Файзуллаев (Ўзбекистон).

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sofascore