

La Repubblica газетаси ўз саҳифаларида баъзи тафсилотларни очиб берди. Манбага кўра, "Ювентус" 3 миллион евро, "Милан" эса 2 миллион евро жарима тўлайди.
“Интер” ва “Рома” молиявий аҳволи ҳақида ҳамон УEФА билан баҳслашмоқда. Иккала клуб келаси ёзда трансфер тақиқи кўринишидаги қаттиқроқ санкцияларга дучор бўлиш хавфи остида турибди. "Интер" ва "Рома"нинг УEФА билан музокаралари яна 10 кунга яқин давом этади.
Аввалроқ Франциянинг “Марсель” ва ПСЖ клублари жазоланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.



