А Сериянинг марказий ўйини мухлисларсиз ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
24 фев 2020, 20:28
Коронавирус туфайли А Сериянинг 26-тури доирасидаги бир неча ўйинлар мухлисларсиз ўтиши мумкин.

1 март куни "Ювентус" - "Интер" учрашуви билан биргаликда бошқа шаҳарлардаги "Удинезе" – "Фиорентина", "Милан" – "Женоа", "Сассуоло" – "Брешия" ва "Парма" – СПАЛ баҳсларига ҳам мухлислар киритилмаслиги кутилмоқда. Шунингдек, 4 ва 5 март кунлари Италия Кубоги ярим финали доирасидаги "Ювентус" - "Милан" ҳамда "Наполи" - "Интер" ўйинларида ҳам трибуналар бўм-бўш бўлиши кутилмоқда.

А Серия президенти Паоло Пино барча клубларга бу борада расман мурожаат юбориб бўлган.

Ўйинларнинг мухлисларсиз ўтиши борасидаги ғоя Италия соғлиқни сақлаш вазири Вальтер Риккьярди томонидан берилган.

"Биринчи навбатда одамлар гавжум бўлиб қолмаслигини таъминлашимиз керак. Стадионларда одамлар бир-бирларига яқин бўлишади. Ўйинлар бўш трибуналар остида кечиши эса анчагина яхши ҳолат", - деди Вальтер Риккьярди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›