UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Coca Cola Суперлигаси. Водий дербисида "Қўқон-1912" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнади  133 20:51"Арсенал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини якунлади  1 20:32"Челси" Фофана трансфери борасида якуний қарорга келди  5 20:13"Челси" Кантени йўқотди  1 20:00Coca Cola Суперлигаси. "Локомотив" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  8 19:54"Манчестер Юнайтед" Рабьони харид қилиш учун иқтидорли футболчисидан воз кечишга тайёр  5 19:35Гари Невилл МЮни ўйинчилар учун қабристон деб атади  5 19:16Ройс "Боруссия"нинг трансфер сиёсатидан норози  2 18:57"Вулверхэмптон" Нуньесни сотиб олмоқда  0 18:47Olamsport: Усикнинг Баҳодир Жалолов билан эҳтимолий жанги, Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба ва бошқа хабарлар  1 18:24"Лацио" хавбеки "Севилья"га ўтмайдиган бўлди  1 18:01"Бавария" ўз футболчиси учун "Севилья"дан 20 млн евро олмоқчи  0 17:52«Манчестер Юнайтед» ушбу ёзда Криштиану Роналдуни қўйиб юбориши мумкин  10 17:38"Марсель" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олади  0 17:25Ҳиндистон четлатилди, бу саралаш ўйинларида Ўзбекистонга ҳам таъсир қилиши мумкинми?  1

А Серия. "Рома" Венецияда мағлубиятга учради, Шомуродовдан гол + ассист! Янгиликлар

А Серия. "Рома" Венецияда мағлубиятга учради, Шомуродовдан гол + ассист!

Италия чемпионати 12-туридан ўрин олган баҳс тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Венеция – Рома 3:2 

«Пьерлуижи Пенцо»

Голлар: Кальдара 3', Араму пенальти 65', Окереке 74' – Шомуродов 43', Абрахам 45+2'

Венеция – Ромеро, Маццокки (Эбюэхи, 77), Кальдара, Чеккарони, Хапс, Чрнигой (Сигурдссон, 46), Ампаду, Бузио, Кийин (Модоло, 70), Араму (Тессманн, 77), Окереке (Анри, 89).

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп (Залевски, 83), Манчини, Кумбула (Перес, 66), Рожер, Верету, Кристанте, Пеллегрини, Шомуродов (Майораль, 83), Абрахам, Эль-Шаарави (Заньоло, 77).

Огоҳлантиришлар: Манчини (16), Кийин (47), Абрахам (79), Ромеро (90+5).

Баҳс якунланди! Шу тариқа, учрашувда венецияликлар римликлар устидан ғалаба қозонишди. Биз учун қувонарлиси эса Элдор Шомуродов гол ва голли узатма муаллифига айлангани бўлди. Хизматингизда Шерзод Нурматов эди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

90+5. Серхио Ромеро вақтни чўзгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

90+2. Лоренцо Пеллегрини бурчак зарбасидан тўпни айлантирган ҳолда ичкарига узатди, аммо шериклари иккинчи қаватда муваффақиятли ўйнай олишмади.

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Уууух!  Даҳшат!  Қанотдан узатилган пасдан сўнг Анрининг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдондан чиқиб кетди. "Венеция"нинг қарши ҳужуми қўрқинчли кўриниш олди.

89. "Венеция"да ўзгариш: Окереке ўрнига Анри тушди.

88. Римликлар катта куч билан олдинга интилишмоқда. Бу эса самара келтиргани йўқ.

86. Никола Залевски тўпни бурчакдан ўйинга киритди. Жарима майдони ичида кечган курашдан кейин ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришга эришишди.

83. "Рома"да 2 та ўзгариш: Шомуродов ўрнига Майораль, Карсдорп ўрнига Залевски туширилди. 

82. Жанлука Манчини шерикларини топишда қийналди. Унинг узатмасидан сўнг тўп майдонни тарк этди. Рақиб посбони тўпни ўйинга киритади.

79. Абрахам Сигурдссонга нисбатан қўполлик ишлатди ҳамда огоҳлантириш олди.

77. "Венеция"да 2 та алмаштириш: Араму ўрнига Тессманн, Маццокки ўрнига Эбюэхи майдонга тушди.

77. "Рома"да ўзгариш: Эль-Шаарави ўрнига Заньоло ўйинни давом эттиради.

76. ВАР голни текширди ва у ҳисобга олинди.

74. ГОООООООЛ!  Окереке бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, Руй Патрисиуни ожиз қолдирди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 3:2! 

73. Ууууух!  Абрахамнинг айланма зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. Қандай вазият, эҳ...

71. Лоренцо Пеллегрини катта тезлик билан олдинга борди ва бурчак тўпи ишлади. Бурчак зарбасидан кейин эса Ромеро тўпга эга чиқди.

70. "Венеция"да ўзгариш: Кийин ўрнига Модоло ўйинни давом эттиради.

66. "Рома"да алмаштириш: Кумбула ўрнига Перес тушди. 

65. ГОООООЛ!  Араму пенальтини голга айлантириб, мувозанатни тиклади – 2:2! 

64. Пенальти!  Ҳакам "Венеция" фойдасига 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Кристанте Калбдараги нисбатан қоидани бузди.  

61. Кийин олис масофадан дарвозани ишғол этишга уринди. Аммо зарба ноаниқ кўриниш олди.

58. Тэмми Абрахам ҳимоячидан ўзиб кетиш ниятида тўп томон интилди, аммо қоидани бузиб қўйди. Ҳакам ҳужумда қўполлик ишлатилди деб топди.

56. Элдор Шомуродов бугун авжида!  Ўзбекистон терма жамоаси сардорининг қулай пасидан кейин марказда турган Стефан Эль-Шаарави зарба йўллади, дарвозабон гол бўлишига тўсқинлик қилди.

55. Рик Карсдорп қанот орқали марказ томон ажойиб пас узатди. Бироқ ҳимоячилардан бири тўпни узоқлаштирди.

53. "Рома" тўпни ўзида сағқлаган ҳолда, рақиб хатосини кутмоқда.

51. Зарба!  Лоренцо Пеллегринининг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.

49. Ууууух! Ибаньеснинг бош билан берган зарбасидан кейин тўп Хапснинг фантастик қутқарувидан сўнг дарвоза чизиғидан ўтмади. Қойил!

47. Кийин Пеллегринига нисбатан ишлатилган таклиф фоли учун сариқ карточка билан жазоланди.

46. "Венеция"да ўзгариш: Чрнигой ўрнига Сигурдссон туширилди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 1:2. Танаффус! 

45+2. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Элдор Шомуродовнинг ҳаволатиб узатган пасидан сўнг Тэмми Абрахам тўпни кўкраги орқали тўхтатиб олди ва дарвозага йўл топди – 1:2!

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди.

44. ВАР гол билан боғлиқ вазиятни текширди ва гол инобатга олинди.

43. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ!  Элдор Шомуродов ҳисобни тенглаштирди!  У дарвозанинг пастки бурчагини нишонга олди. 

41. Лоренцо Пеллегринининг ичкарига узатиб берган хавфли пасини ҳимоячилар йўққа чиқаришди.

37. Зарба!  Кийин қулай имкониятни йўққа чиқарди. Руй Патрисиу жамоасини қутқарди.

36. Уууух!  Окерекенинг айланма зарбаси дарвозага кириб кетишига оз қолди. Тўп дарвозанинг ўнг устуни олдидан ўтиб кетди.

35. Зарба! Лоренцо Пеллегрини дарвоза пастки бурчагини нишонга олди. Аммо Серхио Ромеро хушёр ҳолатда турганди.

32. Стефан Эль-Шаарави дарвоза маркази томон зарба йўллади. Зарба у қадар кучли чиқмагани туфайли Ромеро қийинчиликка учрамади.

31. Элдор Шомуродов рақибни туртиб юборди. Жабрланувчи – Маттиа Кальдара.

27. "Рома"да даҳшатли вазият!  Шомуродовнинг пасидан кейин Абрахамнинг ерлатиб йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпга эга чиққан "Рома" аъзоларидан ҳам омад юз ўгирди.  

26. Жордан Веретунинг ичкарига узатмаси ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди. Кейинги ҳолатда Рик Карсдорп рақиб ҳужумини тўхтатишга эришди.

23. Брайан Кристантенинг узатмаси жуда кучли кўриниш олгани боис Эль-Шаарави тўпни қабул қилиб ололмади. Тўпни "Венеция" посбони ўйинга киритади.

22. Зарба! Кийин дарвозабон қанчалик сергак эканлигини синаб кўрди. Руй Патрисиу қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди. 

20. Зарбаааа!  Элдор Шомуродов пас бериш мақсадида узоқ ўйлади ва охири жарима майдони чизиғи яқинидан чап оёқда зарба берди, зарбага озгина аниқлик етишмади.

18. Эль-Шаарави - Абрахам комбинацияси англиялик ҳужумчининг зарбаси билан якун топди. Тўп рикошет орқали майдонни тарк этди ва римликлар бурчак тўпига эга бўлишди.

16. Карсдорпга нисбатан қоида бузилди. Лекин негадир ҳакам жим... Манчини эса эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

13. "Рома" футболчилари ҳужумларни якунлаш учун қисқа паслар билан ўйин қуришмоқда.

11. "Рома"нинг ўрта масофадан амалга оширган хавфли жарима зарбаси ҳимоячилор томонидан бартараф қилинди.

10. Бузио Шомуродовга нисбатан қоидани бузди, жарима тўпи. 

10. No penalty!  Ҳужум чоғида Пеллегрини офсайдда қолгани маълум бўлди. 

9. Ҳамма кутиб турибди. ВАРдагилар вазиятни синчиковлик билан текшириб чиқишяпти.

7. Ана холос!  "Рома" фойдасига пенальти!  Хапс жарима майдончаси ичида Абрахамни йиқитди.

6. Дэвид Окерек Жанлука Манчинига нисбатан қўполлик ишлатди.

3. ГОООЛ! Арамунинг жарима зарбасидан амалга оширган узатмасидан кейин Кальдара яқин масофадан дарвозага йўл топди – 1:0! 

1. Ўйин бошланди!

Рейтинг: +67   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика