А Серия жамоалари трансферлар учун қанча маблағ сарфлашди?

Mirjalol Normatov
18 авг 2018, 22:45
А Серия жамоалари ёзги трансферлар ойнаси вақтида 1,14 млрд евро сарфлашди.

Бу ҳақда "Football Italia" нашри хабар бермоқда. Шулардан энг кўп маблағни "Ювентус" ишлатган. Умумий ҳисоблаганда "Юве" 250 млн евролик трансферларни амалга оширган. Шулардан 100 млндан ошиғи ҳужумчи Криштиану учун сарфланган.

Бу борадаги иккинчи ўринда "Рома" кетмоқда. Жамоа кўплаб трансферлар учун 136 млн евро ишлатди.

Италияда трансферлар ойнаси 17 август куни ёпилган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›