UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36"Насаф" бу мавсум рекордини янгилади  1 08:28Балотелли 4та ўйинда 4та гол урди  0 08:03«Жирона» – «Барселона». Семеду, Деулофеу ва Туран майдонга тушмайди  8 07:56Рустам Мирсодиқов: "Натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқиш ҳосил қилдим"  1 01:54Франция чемпионати. Балотеллининг голи жамоасига 1 очко, Фалькаонинг дубли эса "Монако"га 3 очко келтирди  9 01:37Бундеслига, 6-тур. "Вольфсбург" 16 йиллик нохуш анъанага чек қўйди ёхуд тур сенсация билан бошланди  10 00:20"Реал Мадрид"нинг "Алавес"га қарши ўйин учун қайдномаси маълум  18 23:57"Барселона" Горецкани қишда текинга қўлга киритмоқчи  2 23:40"Реал" ярим ҳимоячиси L'equipe талқинига кўра йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  10 23:26"ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик!  315 23:21Ханданович «Интер» билан шартномани узайтирмоқчи  2 22:55"Челси"дан кетган футболчилардан иборат рамзий терма жамоа ФОТО  17 22:40"Бавария" - "Вольфсбург". Таркиблар маълум   15 22:40«Реал»нинг бугунги машғулотида олти футболчи қатнашмади  18 22:22Аллегри: «Ювентус»нинг мақсади «Лион»нинг натижасини такрорлаш  7

22 мар 16:31
Янгиликлар

"А" серия, 29-тур: Бенитес ва Монтелла тўқнашуви

Бугун ва эртага Италия “А” сериясида 29-тур баҳслари бўлиб ўтади.
Турнинг марказий ўйинлари Неаполь ва Римда ўтказилади. Жумладан, “Наполи” – “Фиорентина” баҳсида келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этадиган жамоа номи деярли ҳал бўлиши мумкин.

22 март, шанба
22:00. ТОРИНО – ЛИВОРНО
Тахминимиз
– 2:1
Охирги 4 беллашувда бирорта гол урмасдан мағлубиятга учраган туринликлар кичик инқирозни бошдан кечиришмоқда. “Ливорно” билан уйдаги ўйин буни йўққа чиқариш учун жуда яхши имконият. Биринчи даврада қайд этилган 3:3 ҳисоби бу сафар ҳам ҳужумкор футбол кўришга умид уйғотади. Меҳмонлар ҳеч бўлмаганда бир очко билан уйга қайтишга уриниб кўришади.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Баша, Фарнеруд, Ларрондо, Паскуале, Мазьелло, Жилле – Лучи, Мбайе, Эмегара.

00.45. КЬЕВО – РОМА
Тахминимиз –
1:1
Лигани тарк этиши мумкин бўлган жамоалар қаторида бораётган вероналиклар учун асосан уйдаги учрашувлар очко келтиради. Руди Гарсия шогирдлари эса ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма келтирадиган 2-ўринни эгаллаш учун ҳаракат қилишяпти. Лекин охирги 3 баҳсда “Рома” катта муаммоларга дуч келди. Жароҳатлар ва баъзи футболчилардаги чарчоқ ўз сўзини айтмоқда.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Гуана, Драме, Паредес, Хетемаж – Бальцаретти, Стротман, Де Росси.



23 март, якшанба
16:30. ПАРМА – ЖЕНОА
Тахминимиз
– 2:1
Роберто Донадони бошчилигида ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери мағлубиятга учрамаган пармаликлар бу борада клуб рекордини янгилаб улгуришди. Жамоа 16 баҳсдан бери ютқазмади. Антонио Кассано тобора ёрқин ўйин намойиш этмоқда. “Женоа” олдида аниқ бир вазифа йўқ. Жамоа ўйин савиясини ўстирди ва ўрта поғоналарда боряпти. Ғалаба “Парма”га Еврокубокларда иштирок этиш учун яхши имкониятни тақдим этади.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Маркионни, Гаргано, Поцци, Маури, Вергара – Антонини, Доннарумма, Куцка, Гамберини, Врсалько, Стураро.

19:00. БОЛОНЬЯ – КАЛЬЯРИ
Тахминимиз –
1:0
“Болонья” “А” серияда ўрнини сақлаб қолиш учун жиддий курашга киришган. Сардинияликлар бу муаммони ҳал қилиб бўлишган. Шу сабабли мезбонларда иштиёқ кўпроқ. Бу бўлажак учрашувдаги натижага таъсир қилиши мумкин.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Крхин, Коне, Делла Рокка, Ибсон – Адриан, Пизано, Конти.

19:00. ИНТЕР – АТАЛАНТА
Тахминимиз –
3:2
Сўнгги 6 учрашувни жуда яхши ўтказган “Интер” мавқеини яхшилаб олишга эришди. Ҳар икки жамоа айни пайтда мавсумдаги энг ёрқин ўйинларини намойиш қилмоқда. Ўтган мавсум бергамоликлар Миландан ажойиб ғалаба билан қайтишганди. Бу сафар Маццари ўз жамоаси билан бунга йўл қўймасликка интилиши табиий.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Жуан Жезус, Киву – Беналуан, Каццола, Бривио.



19:00. САМПДОРИЯ – ВЕРОНА
Тахминимиз -
1:1
Савия бўйича бир-бирига яқин бўлган икки жамоа тўқнашуви. Михайлович “Сампдория”да ижобий ўзгаришлар қила олгани яққол кўзга ташланяпти. Вероналиклар эса иккинчи даврада муваффақиятсизликка юз тутишди, лекин ўйин тарафлама Мандорлини шогирдлари ёмон таассурот қолдиришмаяпти.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Сесту, М. Родригес, Крстичич – Хуан Жезус, Гомес.

19:00. УДИНЕЗЕ – САССУОЛО
Тахминимиз
– 3:1
Удинеликлар сўнгги ўйинларни жуда яхши ўтказишди. Ўтган турда Римда “Рома”дан очко олишга муносиб ҳаракат қилишди, бироқ қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. “Сассуоло” эса ўтган турда ғалаба қозониб, руҳий тушкунликдан чиқишга муваффақ бўлди. Удинедаги баҳсда мезбонларнинг имконияти анча юқори.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Г. Сильва – Ачерби, Манфредини, Пучино, Марроне, Н. Сансоне, Берарди.

22:00. НАПОЛИ – ФИОРЕНТИНА
Тахминимиз –
2:1
Шубҳасиз, турнинг марказий ўйини. 3 ва 4-поғонада келаётган жамоалар ЕЧЛ йўлланмаси соҳиби номини аниқлашга уриниб кўришади. Ғалаба неаполликларни бунга жуда яқинлаштиради. Меҳмонларнинг зафари курашни янада кескинлаштиради. Ҳар икки жамоа ўтган ҳафта Европа Лигасида мухлисларини хурсанд эта олмади. Шу сабабли учрашув уда шиддатли кечиши табиий.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Суньига, Рафаэл, Маджо – Хегази, Росси, Писарро, Ребич.



00:45. КАТАНИЯ – ЮВЕНТУС
Тахминимиз
– 0:2
Кўпчиликнинг фикри бўйича турда кимнинг ғалаба қозониши аниқроқ бўлган беллашув. Лекин “Катания” лигада қолиш учун курашга киришиб, ҳал қилувчи баҳслар арафасида турибди. Шу сабабли пешқадамдан олинадиган очко жамоанинг кайфияти ва руҳини юқорига кўтаради. Сицилияликлар мухлислари қаршисида қаҳрамонлик кўрсатишга астойдил ҳаракат қилишади.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Кастро, Фризон, Сполли, Альмирон – Маркизио, Барцальи, Огбонна, Пелузо, Пепе, Погба.

00:45. ЛАЦИО – МИЛАН
Тахминимиз –
2:2
Турдаги яна бир марказий учрашув. Кларенс Зеедорфга “Милан” раҳбарияти 2 учрашувда вазиятни ўнглаш учун имконият тақдим қилди. Буларнинг биринчиси айнан Римдаги ўйин. Эдуардо Рейя шогирдлари иккинчи даврани анча яхши ўтказиб, турнир жадвалида юқорига кўтарилишга эришишди. Миланликларда аҳвол жиддий. Жароҳатлар ҳам жамоага халал беряпти. Римда жанговар ва шиддатли кечадиган ўйинга гувоҳ бўлишимизга шубҳа йўқ.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Эдерсон, Маркетти – Аббьяти, Эль-Шаарави, Петанья, Абате, Монтоливо.

Беҳзод Назаров.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади
Бугун олий лигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди.  265
Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –...  288
Бобомуродовнинг футболдан бутунлай четлатилишига сабаб бўлган вазият. ВИДЕО Бобомуродовнинг футболдан бутунлай четлатилишига сабаб бўлган вазият. ВИДЕО
Олий лига ҳакамларидан бири Рустам Бобомуродов футболдан бутунлай...  256
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: