Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади

Sherzod Nurmatov
15 май 2025, 15:29
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим 30 нафар клуб ходими ва уларнинг оила аъзоларининг Европа Лигаси финалига бориш харажатларини шахсан ўзи тўлаб берди.

Бу ҳақда ESPN хабар берди.

У клуб раҳбарияти Бильбаога ташриф уюштириш учун маблағ ажратишдан бош тортгач, шундай қарорга келган.

"Тоттенхэм"га қарши баҳс 21 майдан 22 майга ўтар кечаси Бильбаодаги "Нуэво Сан-Мамес" стадионида бўлиб ўтади. 

Клуб Манчестерда ўйинни пуллик кўришни ташкил қилиш билан чекланиб қолди, бунда ходимлар ва уларнинг меҳмонлари учун таомлар пулли бўлади.

Таққослаш учун, ПСЖ президенти Носир Ал Ҳелайфи 1 июнга ўтар кечаси Мюнхенда бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси финалига барча 600 нафар клуб ходимига текин чипта тақдим этган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›