37 ёшли Якупович "Эвертон"га ўтди

Sherzod Nurmatov
14 сен 2022, 19:31
У 4 йил давомида "Лестер"да захира ўриндиғида ўтирди.

"Эвертон" клуби дарвозабони Элдин Якупович билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Мерсисайдлар Жордан Пикфорд ва Энди Лонерган жароҳати туфайли 37 ёшли швейцариялик билан қисқа муддатли шартнома тузди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Якуповичнинг "Эвертон" билан келишуви 2022 йилнинг 31 декабригача амал қилади.

Дарвозабон сўнгги 4 йилни "Лестер" бирорта ҳам расмий ўйинда майдонга тушмаган ҳолда ўтказди.

Якупович фаолияти давомида "Локомотив", "Халл" ва "Грассхоппер" клубларида ҳам ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: evertonfc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›