

Бироқ олган сўнгги маълумотларимизга қараганда, бош директор этиб шу пайтга қадар стадион директори бўлиб ишлаган Шерзод Ҳақбердиев тайинланган. У билан 1 йиллик шартнома тузилган. Унинг ёрдамчиси сифатида эса шу пайтгача молия менежери лавозимида фаолият юритган Шомурод Исроилов иш бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" клуби айни пайтда БААда йиғин ўтказмоқда. "Қалдирғочлар" кеча минимал ҳисобда мағлуб бўлди.



